ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ-2018. ФИНАЛ. “СЎҒДИЁНА W” – “СЕВИНЧ”. ПРЕВЬЮ

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ-2018. ФИНАЛ. “СЎҒДИЁНА W” – “СЕВИНЧ”. ПРЕВЬЮ

Аёллар футболи бўйича  бу йил 17-марта Ўзбекистон Кубоги баҳслари ўтказилди. Мана ниҳоят, кубок соҳибини аниқлаб берувчи финал учрашувига ҳам етиб келдик.

Чемпионат тарихидан

Келинг, аёллар ўртасида ўтказиладиган бу мусобақанинг тарихига бир назар ташлаймиз. Умуман Ўзбекистонда аёллар ўртасидаги футбол бўйича миллий чемпионатга 1995 йили асос солинган. 2010 йилдан 2018 йилгача чемпионат Ўзбекистон аёллар футболи  Ассоциацияси томонидан ташкил этилган. Айнан 2010 йилдан бошлаб мамлакат чемпионатида фақат профессионал клублар иштирок этиши белгилаб қўйилган. 2013 йилдан эътиборан ўзаро учрашувлар уй-сафар шаклида ташкил этилган. Мана 2018 йилдан эса аёллар чемпионати ПФЛ томонидан ўтказилмоқда.

Кубок тарихига оид

Аёллар ўртасидаги илк марта Ўзбекистон Кубоги мусобақалари 2002 йилга келиб ташкил этилган. Биллур совринни Ўзбекистон аёллар футболи тарихида биринчи марта Андижоннинг “Андижанка” жамоаси (мураббий – Ким М.Д.) қўлга киритган. Андижонлик футболчи қизлар ўз тарихида кетма-кет, 2002, 2003, 2004 йиллар Кубокни ўзлариники қилишган. Орадан беш йил ўтиб, 2009 йили “Андижанка” жамоаси ўз тарихида 4-марта Кубок соҳиби бўлишган. Афсуски, шундан сўнг “Андижанка” жамоаси ҳозиргача эътиборга лойиқ биронта ютуққа эриша олмади.

Ўзбекистон аёллар футболидаги энг етакчи клуб шубҳасиз, бу – “Севинч”дир. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий – Владислав Николаевич Хан қўл остидаги қаршилик футболчи қизлар ўз тарихида нафақат катта футбол бўйича, балки футболнинг бошқа турлари бўйича ҳам энг кўп ютуққа эришган клуб саналади. “Севинч” клуби ўз тарихида тўққиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2005, 2006, 2007, 2008, 2010, 2011, 2012, 2013 ва 2016 йиллар) бўлган.

Кейинги йилларда мамлакатимизда “Севинч”га ҳақиқий рақобатларчилар пайдо бўлди. Бунгача “Севинч”да тўп тепган футболчи қизлар, бошқа жамоаларга ўтишиб, ўз жамоасини, собиқ жамоасига нисбатан асосий рақобатчиларга айлантиришди.

Ана шундай рақобатчилардан бири, бу Бекободнинг “Металлург W” (мураббий – Ш. Бобоқулов) жамоаси бўлди. Бекободлик футболчи қизлар жамоаси ҳам ўз тарихида уч марта Кубокни (2014, 2015 ва 2017 йиллар) қўлга киритишган.

Шу жойда аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубогига ҳам тўхталиб ўтамиз. Аёллар Суперкубоги илк марта 2015 йили ўтказилган. Унда учрашувлар икки марта, уй ва сафар учрашвларидан иборат бўлган. 2016 йилдан эса Суперкубок учрашуви битта қилиб, белгилаб қўйилди. Ҳозирча Суперкубокни мамлакатимиз аёллар футболида икки жамоа, икки мартадан қўлга киритган. Булар “Севинч” (2015, 2017 й.) ҳамда “Металлург W” (2016, 2018 й.) жамоаларидир.

 

Энди бу йилги финал ҳақида

Бу йилги Ўзбекистон Кубоги  финал учрашуви 2 декабр якшанба куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Учрашув соат 14:00да бошланади.

Финалда Жиззахнинг “Сўғдиёна W” ҳамда Қаршининг “Севинч” жамоалари ўзаро куч синашади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Сўғдиёна W” жамоаси ўз тарихида илк марта кубок финалида ўйнайди.

“Севинч” эса ўз тарихида ўн тўртинчи марта финалда иштирок этади.

Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби Бекободнинг “Металлург W” жамоаси ҳисобланади. Бекободлик футболчи қизлар ўтган йили финалда Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоасини ишиончли, 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, Кубок соҳиби бўлишган.

“Севинч” кубок финалига қандай етиб келди?

“Севинч” бу йилги кубок баҳсларини 1/8 финлдан бошлади ва ярим финалда “Металлург W” жамоаси билан туқнаш келди ва умумий 2:1 ҳисобига кўра, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Қуйида финалгача жамоамизнинг қўлга киритган натижалари билан танишинг.

XVII Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал, дастлабки учрашув

“СЕВИНЧ” – “ҚИЗИЛҚУМ GULI”  5:0 (3:0)

16.09.2018. “Геолог” стадиони. 16:00да

Голлар: Мафтуна Панжиева, 11’-1:0, Шахноза Қурбонова, 16’-2:0, Нилуфар Қудратова, 40’-3:0,  Сўғдиёна Алламуродова,  86’-4:0, Малика Бурхонова, 89’-5:0.

 

XVII Ўзбекистон кубоги, 1/8 финали жавоб учрашуви

“ҚИЗИЛҚУМ GULI”  – “СЕВИНЧ”  0:4 (0:3)

19.09.2018. “Кимёгарг” стадиони. 16:00да

Голлар: Мафтуна Шойимова, 18’-1:0, Нилуфар Қудратова, 20’-2:0, Гулзода Амирова, 29’-3:0,  Малика Бурханова,  86’-4:0.

 

Ўзбекистон Кубоги, ¼ финали дастлабки учрашуви

“НЕФТЧИ W” – “СЕВИНЧ” 0:6 (0:4)

14.10.2018. “Нефтчи” СМ. Соат 11:00да

Голлар: Нилуфар Қудратова, 14’-0:1, 44’-0:4, Гулзода Амирова, 29’-0:2, Мафтуна Панжиева, 37’-0:3, пен.82’-0:5, Лайло Шодиева, 90+1’-0:6.

 

XVII Ўзбекистон кубоги, 1/4 финали жавоб учрашуви

“СЕВИНЧ” – “НЕФТЧИ W  9:0 (7:0)

31.10.2018. “Геолог” стадиони. 15:00да

Голлар: Нилуфар Қудратова, 1’-1:0, 11’-2:0, 24’-5:0, 69’-9:0, Мафтуна Панжиева, 13’-3:0, Гулзода Амирова, 23’-4:0, 26’-6:0, 30’-7:0, Мафтуна Шойимова, 66’-8:0.

 

XVII Ўзбекистон Кубоги. 1/2 финал дастлабки учрашуви

“СЕВИНЧ” – “МЕТАЛЛУРГ W” 2:0 (0:0)

15.11.2018. “Геолог” стадиони. 14:00да

Голлар: Нилуфар Қудратова, 57’-1:0,  Гулзода Амирова, 81’-2:0.

 

XVII Ўзбекистон Кубоги. 1/2 финал жавоб  учрашуви

“МЕТАЛЛУРГ W” – “СЕВИНЧ” 1:0 (0:0)

18.11.2018. “Металлург” стадиони. 14:00да

Гол: Диёрахон Ҳабибуллаева, 75’-1:0.

 

Энди Ўзбекистон аёллар футболида қайси жамоалар Кубок соҳиби бўлганига эътибор беринг.

 

Аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги соҳиблари:

2002 йил – “Андижанка” (Андижон)

2003 йил – “Андижанка” (Андижон)

2004 йил – “Андижанка” (Андижон)

2005 йил – “Севинч” (Қарши)

2006 йил – “Севинч” (Қарши)

2007 йил – “Севинч” (Қарши)

2008 йил – “Севинч” (Қарши)

2009 йил – “Андижанка” (Андижон)

2010 йил – “Севинч” (Қарши)

2011 йил – “Севинч” (Қарши)

2012 йил – “Севинч” (Қарши)

2013 йил – “Севинч” (Қарши)

2014 йил – “Металлург W” (Бекобод)

2015 йил – “Металлург W” (Бекобод)

2016 йил – “Севинч” (Қарши)

2017 йил – “Металлург W” (Бекобод)

 

Барча футбол ишқибозларини, шунингдек ОАВ вакилларини ҳам ушбу финал учрашувига таклиф этиб қоламиз.

 

Манба: pfcsevinch.uz