Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Пойтахтимиздаги "Ўзэкспомарказ"да 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси мутасаддилари, вилоят футбол ассоциациялари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

 

Йил давомида ўз соҳаси бўйича барчага ўрнак бўла оладиган тарзда фаолият олиб борган номинантлар ўз совринларини қабул қилиб олишди. Номинантлар орасида клубимиз ҳам жой олди.

 

 

Унга кўра, «Насаф» футбол клуби FAIR PLAY МУКОФОТИга сазовор бўлди. Мукофотни  Ўзбекистон профессионал футбол лигаси номидан, “Насаф” ПФК бош менеджери С.П.Кучеренкога Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси Равшан Эрматов топширди.

 

 

Шунингдек “Насаф” ПФК матбуот хизмати 2018 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ сифатида эътироф этилди. Махсус совринни Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев томонидан, клубимиз матбуот хизмати ходими Ренат Эрназаров қабул қилиб олди. Бу билан клубимиз матбуот хизмати ўз тарихида иккинчи марта шундай эътирофга сазовор бўлди.

 

 

Бундан ташқари иқтидорли футболчимиз ва ҳужумчимиз Бобир Абдухолиқов ЙИЛНИНГ РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ таркибидан жой эгаллади ва футболчимизга махсус соврин топширилди.

 

 

 

Яна бир қувончли воқеа, “Севинч” футбол жамоасининг ҳужумчиси, мавсум давомида рақиблари дарвозасини 65 марта ишғол қилган – Нилуфар Қудратова ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АЁЛ ФУТБОЛЧИСИ сифатида эътироф этилди. Футболчига махсус совринни Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова топширди.

Маросим  ОАВлари томонидан телевидения ва интернет нашрлари томонидан кенг ёритилди.

 

Тақдирлаш маросимида таниқли санаткорлар, иштирокчиларни ўзларининг куй-қўшиқлари билан хушнуд этишди.

 

Суратлар pfl.uz расмий сайтидан олинди.