ВЛАДИСЛАВ ХАН: ҚИЙИН ЎЙИН БЎЛДИ

ВЛАДИСЛАВ ХАН: ҚИЙИН ЎЙИН БЎЛДИ

“Севинч” – “Сўғдиёна W” учрашуви якунлангач жамоамиз устози Владислав Хан ҳам ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-Жамоамиз бугун яна бир қийин ўйин ўтказди. Бу ўйинда ҳам асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Бу мақсадимизга эришдик. “Сўғдиёна W” кейинги йилларда анча шаклланди ва кучлилар сафига қўшилди. Бу жамоа ҳар қандай жамоа билан муносиб кураша олади. Бугун ҳам ўйин шундай кечди. Биринчи бўлимда иккита гол билан олдинга ўтиб олдик. Бу футболчиларимизга анча руҳий далда бўлди. Аммо кейин кўплаб яратган вазиятларни голга айлантира олмадик. Бу ҳолатни эътиборга олиб, кўпроқ ишлашимиз талаб этилади. “Сўғдиёна W” жамоасининг кейинги ўйинларига омад тилайман. Мана шундай курашувчан жамоалар кўпаверса, чемпионатимиз ҳам қизиқарли бўлаверади.