Ҳудудий академияда байрам нишонланди + ФОТОЛАР

Ҳудудий академияда байрам нишонланди + ФОТОЛАР

21-март Наврўз умумхалқ байрами арафасида Ўзбекистон футбол Асссоциацияси қошидаги Қашқадарё болалар-ўсмирлар футбол академияси ҳам куни кеча янгиланиш фасли бўлмиш наврўз байрамини нишонлади. Чоршанба куни Қарши шаҳридаги Қашқадарё болалар ўсмирлар футбол академияси қароргоҳида тарбияланувчилар, академиянинг раҳбарияти ва жамики ишчи ходимларига байрам дастурхони безатилди ҳамда ош тортилди.

Шунингдек, байрам тадбирига меҳмонлар ҳам таклиф этилди. Хусусан вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Норқул Даминов, “Насаф” футбол мактаби мураббийлари ҳам тадбирга ташриф буюришди.

Байрами тадбири бошланиши олдидан вилоят футбол ассоциацияси                    вице-президенти Норқул Даминов сўзга чиқиб, йиғилганларни наврўз байрами билан самимий қутлади.
Қашқадарё  футболида ўзига яраша хурмат қозонган, футбол фахрийси  Рустам Тоғаев ҳам байрамда иштирок этиб, йиғилганларни айём билан муборакбод этди.

Шундан сўнг байрам тантаналари мусиқа ва рақсларга уланиб кетди.
Байрам кўтаринки кайфиятда ўтди.

 

Фахриддин Чориев.  VOHA.UZ сайти мухбири