СУПЕРЛИГА U-18. “НАСАФ” МУДДАТИДАН АВВАЛ ЧЕМПИОН!

СУПЕРЛИГА U-18. “НАСАФ” МУДДАТИДАН АВВАЛ ЧЕМПИОН!

Бугун U-18 жамоамиз 11-тур доирасида “Бунёдкор” жамоаси билан баҳс юритди. Агар жамоамиз бугунги учрашувда жамоамиз ғалаба қозонса, мусобақанинг тугашига бир тур қолганда, муддатилан аввал чемпионликни нишонлаши мумкин эди.

Жамоамиз ана шу мақсадни ният қилган ҳолда бугун майдонга тушди. Учрашувнинг биринчи бўлимида рақибига нисбатан  кичик устунликка эришган ёшларимиз, рақиб дарвозасига гол кирита олишмади. “Бунёдкор” жамоаси ҳимояда кўпроқ ўйнади ва хатога йўл қўймади. Жамоамиз ҳар қанча уринмасин меҳмонлар ҳимоясини буза олмади.

Дастлабки бўлимни жамоалар 0:0 ҳисобида якунлашди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз ўз ҳужумлари орқали, “Бунёдкор”   жамоаси дарвозаси олдида кетма-кет босим уюштиа бошлади. Натижада бу ўз самарасини кўрсатди. 57-дақиқада Егорь Кондратюк ҳисобда жамоамизни олдинга олиб чиқди – 1:0. Орадан уч дақиқиа ўтмасдан рақиб ҳимоячиси ўз жарима майдончасида футболчимизни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Учрашув ҳаками жамоамизга пенальти тепишни кўрсатди. Пенальтини  Шахбоз Нуриддинов аниқ амалга оширибҳисобни 2:0га ўзгартирди. Бу ҳисобдан сўнг ҳам ёшларимиз ҳужумларга зўр беришди. 66-дақиқада Алпомиш Миров гол уриб, ҳисобни йирик 3:0 кўринишига олиб келди. Бу ҳисобдан ҳам қониқмаган жамоамиз ўйин суратини умуман сусайтиришмади. Бу орқали 88-дақиқада “Бунёдкор” жамоаси дарвозасига тўртинчи голни ҳам киритишга эришишди. Бу голни Наврўз Сафаров ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Шундай қилиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган жамоамиз бу сафар “Бунёдкор” жамоасини йирик 4:0 ҳисобида доғда қолдирди.

 

Бу ғалаба, U-18 жамоамизни мусобақа якунланишига бир тур  қолганда, муддатидан аввал чемпионга айлантирди. Энди “Насаф U-18” жамоамиз бу йил илк марта ўтказилган ушбу мусобқанинг биринчи чемпиони сифатида тарих саҳифаларидан жой оладиган бўлди.

 

Албатта бу ютуқни қўлга киритишда, мураббийларимиз Валентин Поддубний ва Сирожиддин Эшқобиловларнинг меҳнати жуда катта бўлди. Ташаккур сизларга, азиз мураббийлар!  

 

 

Яна шуни эътироф этиш керакки, “Насаф” футбол мактаби тўғри йўлда бормоқда, мактабимизда ҳар йили кўплаб истъедодлар етишиб чиқмоқда. Демак, “Насаф” клубининг келажаги ишончли қўлларда!

 

Ёш футболчиларимиз энди сўнгги 22-тур учрашувини сафарда “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказишади. Учрашув 24 ноябр куни бўлиб ўтади.

 

 

 

Суперлига U-18, 21-тур

“НАСАФ” – “БУНЁДКОР” 4:0 (0:0)

17.11.2018. Ёшлар қароргоҳи майдони. 15:00да

 

 

Ҳакамлар: Достон Раҳмонов (Жиззах), Элнур Дониёров, Суҳроб Сатторов, Наим Қосимов, (барчаси Қаршидан)

Назоратчи: Шамил Жумаев (Шахрисабз)

 

 

 

Голлар: Егорь Кондратюк, 57’-1:0, Шахбоз Нуриддинов, пен. 60’-2:0, Алпомиш Миров, 66’-5:0, Наврўз Сафаров, 88’-4:0

 

 

 

 

“Насаф”: 1.Абдувоҳид Неъматов, 4.Наврўз Саидов, 5.Нурбек Ботиров (11.Алибек Давронов, 73), 6.Егор Кондратюк, 8.Сардор Тўраев (7.Ҳусаин Норчаев, 64), 10.Жамшид Абдуллаев (17.Абдулла Мияссаров, 61), 14.Шахбоз Нуриддинов, 16.Жасур Жумаев (с), 18.Ислом Баратов, 22.Алпомиш Миров (33.Анвар Ҳусанов, 68), 27.Абубакр Ризо Турдалиев (9.Наврўз Сафаров, 78).

Захира: 31.Амирбек Лутфуллаев, 20.Темур Набиев.

 

 

 

 

 

“Бунёдкор”: 1.Мўминмирзо Қодиров (25.Глеб Харин, 67), 4.Сардор Абдурашидхўжаев, 8.Жасурбек Абдулбеков (30.Лазизхон Муйдинов, 71), 9.Абдурауф Бўриев (с), 10.Хуршидбек Убайдуллаев (99.Миразиз Усмонов, 84), 11.Отабек Жўрақўзиев (21.Игорь Доленко,  82), 19.Фарруҳбек Мухторов, 20.Жалолиддин Содиқов, 28.Жавоҳир Рўзиев (29.Ҳусан Акбаров, 79),  31.Мироншоҳ Сатторов (16.Икром Эркинов, 58), 44.Сардорбек Олимов (2.Аббос Ашуралиев, 67).

Захира:

 

 

 

 

Огоҳлантириш: Шахбоз Нуриддинов (63) - Фарруҳбек Мухторов (52), Жавоҳир Рўзиев (59), Отабек Жўрақўзиев (61).