Қамашида “Соғлом келажак” футбол фестивали бўлиб ўтди

Қамашида “Соғлом келажак” футбол фестивали бўлиб ўтди

Куни кеча  Қамаши туманида “Соғлом келажак” футбол фестивали бўлиб ўтди. Фестивал болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда тадбиркор Салоҳиддин Азимов раҳбарилигидаги “Соғлом ёшлар маркази” МЧЖ ҳамкорлигида  ташкил этилди.

Фестивални ташкил этишдан асосий мақсад, БЎФМ, БЎСМ, мактаб ўқувчилари ва меҳрибонлик уйи табрияланувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, футболни оммавийлаштириш шунингдек уларнинг бўш вақтларини спорт билан ошно қилиш эди. Фестивал доирасидаги футбол мусобақаси Қамаши тумани “Қизилтепа” МФЙ ҳудудида жойлашган “Соғлом ёшлар маркази” МЧЖ спорт манежида  ўтказилди.

Умуман олганда, “Соғлом ёшлар маркази” МЧЖда ўтказилган мазкур мусобақа бошқаларидан анча фарқ қилди. Шу кунларда ”Наврўз умумхалқ байрами” арафасида спорт ўйинлари кўплаб ўтказилмоқда.  “Соғлом келажак”  футбол фестивали эса барчага катта қизиқиш ўйғотди. Мусобақани томоша қилганларга катта кайфият улашди. Фестивалга шахсан туман ҳокими Шерали Санаев ташриф буюриб, мусобақа қатнашчиларини  байрам билан қутлаб, қатнашчиларига  омад тилади.   

13-14 ёшли ўсмирлар  ўртасида ўтказилган беллашувларда вилоятдан ташриф буюрган          16 та жамоа 2-гуруҳга бўлинган ҳолда плей-офф тарзда ўзаро баҳсларга киришди. Қизғин ва муросасиз кечган учрашувларда    2-3 ўринларни Шаҳрисабз БЎФМнинг  икки жамоаси қўлга киритди. Чемпионлик эса Наврўз Жураев ва Шуҳрат Файзиев бошчилигидаги  “Шўртан-2005” футбол мактаби жамоасига насиб этди. Баҳслар якунлангач, ғолибларни такдирлаш маросими ўтказилди. Ғолиб ва совриндорларга ҳамда фестивалнинг турли номинацияларига муносиб деб, топилган ёш футболчиларга  қимматбаҳо эсдалик совғаларни “Соғлом ёшлар маркази” МЧЖ раҳбари Салоҳиддин Азимов ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаби вакиллари томонидан тантанали равишда топширилди. 

Қуйида фестивал номинацияларининг лауреатлари билан танишинг

“ Фестивалнинг энг яхши футболчиси”

Оғабек Насимов, 10-мактаб ўқувчиси,  Шаҳрисабз

“ Фестивалнинг энг яхши дарвозабони”

Оғабек Насимов, 10-мактаб ўқувчиси,  Шаҳрисабз

“ Фестивалнинг энг яхши ҳимоячи”

 Дониёр Тоштемиров, “Шуртан-ФМ”жамоаси

“ Фестивалнинг энг яхши ҳужумчи”

Зайниддин Зоиров, “ Шуртан-ФМ”жамоаси

“ Фестивалнинг энг яхши мураббийи”

Шуҳрат Файзиев, “ Шуртан-ФМ”жамоаси

Қуйида фестивалга оид суратлар билан танишинг

Фахриддин Чориев.  “VOHA.UZ” сайти мухбири