“ШЎРТАН”: НАВБАТДАГИ ЎЙИН ҲАМ “НАСАФ” БИЛАН

“ШЎРТАН”: НАВБАТДАГИ ЎЙИН ҲАМ “НАСАФ” БИЛАН

Қишки ўқув-йиғин машғулотларига зўр бераётган “Оқ бўрилар” жамоаси эртага – 13 февраль куни навбатдаги синов-назорат учрашувини ўтказишади. Куни кеча жамоа бош мураббийлигига тайинланган Сергей Ковшов ўз шогирдлари билан “Насаф” ўринбосарлари (U-21) таркибига қарши майдонга чиқади. Учрашув Қарши шаҳридаги “Насаф” футбол Академияси сунъий қопламали майдонида ўтказилади. Ўйин бошланиш вақти соат 10:30 да.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.