Шифокорлар майдонга тушишди

Шифокорлар майдонга тушишди

Юртимизда аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш орқали соғлом турмуш тарзига ўргатиш борасида кенг кўламдаги  ишлар амалга оширилмоқда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан Президентимиз томонидан ўтган йили декабрь ойида имзолаган қарорини ҳаётга тадбиқ этиш учун, илмий марказ тиббиёт ходимлари ўртасида “Саломатлик” спартакиадаси ташкил этилди. Шуниси диққатга сазоворки, соғлигимиз посбонлари бўлмиш шифокорларимиз ушбу қарорни ҳаётга тадбиқ қилиш бўйича ҳам ташаббускор бўлишмоқда. Спартакиадага барча ходимлар жалб этилди. Спартакиаданинг энг қизиқарли мусобақаси албатта футбол бўлди.

Куни кеча футбол мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Ярим финал учрашувларида “Авиценна”, “Нейрон”, “Корона Мартиз” ва “Эмерженс” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Ярим финал баҳсларида “Авиценна” ва  “Корона Мартиз” жамоалари ўз рақибларини ишончли тарзда мағлубиятга учратиб финалга йўл олишди.

Мусобақанинг 3-ўрин учун бўлган баҳсида “Нейрон” ҳамда “Эмерженс” жамоалари ўзаро туқнаш келишди. Бунда “Нейрон” жамоасининг қўли баланд келди ва фахрли учинчи ўринни эгаллади.

Финал учрашуви “Авиценна” ва  “Корона Мартиз” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Бу учрашувда “Авиценна” жамоаси ғалаба қозонди ва мусобақанинг бош совринига эга бўлди.

Футбол мусобақаси якунига етгач, ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори, тиббиёт фанлари номзоди Р.П.Тулаков ғолибларга кубок ва эсдалик совғаларини топширди.

Қуйидаги суратларда мусобақа жарани акс эттирилган