ШЕРАЛИ БОБОҚУЛОВ: БУГУН УЧ ОЧКО БИЗ УЧУН МУҲИМ ЭДИ

ШЕРАЛИ БОБОҚУЛОВ: БУГУН УЧ ОЧКО БИЗ УЧУН МУҲИМ ЭДИ

“Севинч” – “Сўғдиёна W” учрашуви якунлангач жамоалар мураббийларининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. Дастлаб меҳмон жамоа устози Шерали Бобоқулов ўз фикларини айтиб ўтди.

-“Севинч” жамоасини бгунги ғалаба билан табриклайман. Бу ўйин қийин ўйин бўлишини билардик. Бугун юртимизнинг энг тажрибали жамоаси билан куч синашдик. Бу жамоага қарши ўйинда озгина бўлса ҳам диққат  йўқотилса, оқибат яхши бўлмайди. Бу бугун ҳам исбот бўлди. Ўйин бошидаги бу ҳолат туфайли дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Бу футбол. Ўз устимизда ишлашни давом эттирамиз. Бугун уч очко биз учун муҳим эди. Бу бизга руҳий далда бўлар эди. Мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш, қолаверса ҳар бир қўлга киритилган ғалаба жамоамизда тўп тепаётган ёшларни ўзига бўлган ишончини ошириб боради. Бугун ўйин биз учун яна бир синов бўлди. Умуман олганда ҳар қандай кучли жамоага қарши ўйнай олишимизни футболчиларимиз кўрсатишди. Бундан мамнунман. Ҳали кураш давом этади. Биз мақсадимиз сари олға бораверамиз. Сўзимни сўнгида, “Севинч” жамоасининг кейинги ўйинларида ҳам омад тилайман.