“СЕВИНЧ”ДА НИМА ЯНГИЛИКЛАР?

“СЕВИНЧ”ДА НИМА ЯНГИЛИКЛАР?

Ўз тарихида ўн икки карра Ўзбекистон чемпиони, ўн карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби ва икки карра Суперкубок соҳиби бўлган Қаршининг “Севинч” клуби, шу кунларда янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Айни пайтда жамоамизнинг ўн нафар футболчиси: Лайло Тилавова, Мафтуна Жонимқулова, Танзиля Зарбиева, Мафтуна Шойимова, Уғилой Қучқарова, Лайло Шодиева, Малика Бурхонова, Феруза Бобохўжаева, Рушания Сафина ва Нилуфар Қудратовалар ва уч нафар мураббийимиз: Бахром Норсафаров, Гулнара Аъзамова ва Елена Беловалар Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси сафида, бўлажак саралаш босқичига, Тошкентда тайёргарлик кўришмоқда. Ўзингизга маълум, олимпия терма жамоамиз 3 апрел куни Вьетнам аёллар олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Юқоридаги маълумотлар орқали билдингиз, яқинда жамоамиз ўз сафига тажрибали футболчиларни қўшиб олди, булар Рушания Сафина, Уғилой Қучқарова ва Дилрабо Асадовалардир. Сафина ўтган мавсумда “Металлург W” жамоасида, Қучқарова эса “Бунёдкор W” жамоасида, Асадова эса “АГМК W” жамоасида тўп тепган эди. Сафина ва Қучқарова жамоамиз сафида ижара асосида фаолият юритади, бу футболчилар “Андижанка” жамоасига тегишлидир. Асадова эса энди тўлиқ “Севинч” жамоаси футболчисига айланди. Шунингдек мамлакатимиз аёллар футболида катта тажриба тўплаган Гулнара Аъзамова ҳам мураббийларимиз қаторига қўшилди.

Терма жамоамиз сафига чақирилмаган, яъни Қаршида қолган футболчиларимиз, янги мавсумга тайёргарликни  ўз қароргоҳида олиб боришмоқда.

“Севинч” 10 апрел куни Тошкентга сафар уюштиради. 12 апрел жума куни жамоамиз Ўзбекистон Суперкубоги доирасида “Бунёдкор W” жамоасига қарши майдонга тушади. Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги бу йил V марта ўтказилади. Учрашув “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади ва соат 14:00да бошланади.

Ўзбекистон аёллар ўртасидаги миллий чемпионатга 15 апрел куни старт берилади.

 

pfcsevinch.uz