“СЕВИНЧ” ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ ФИНАЛИДА!

“СЕВИНЧ” ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ ФИНАЛИДА!

Бугун аёллар ўртасидаги XVII Ўзбекистон Кубогининг ярим финали жавоб учрашувида “Севинч” Бекободда “Металлург W” жамоаси билан баҳс юритди.

Қаршида бўлиб ўтган дастлабки учрашувда жамоамиз рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Шунинг учун финал ёўлланмасини қўлга киритиш учун жамоамизда кичик устунлик бор эди.

Аммо “Металлург W” жамоаси жавоб учрашувни ўз майдонида ўтказаётгани ва бу жамоа ҳар қандай кучли жамоага қарши муносиб кураша олишини ҳисобга олсак, финал йўлланмаси кимга насиб этишиини олдиндан  яққол тахмин қилиш қийин эди.

Шундай ҳам бўлди, бекободлик қизлар бугун астойдил майдонда кураш олиб боришди. Лекин “Севинч” футболчилари ҳам учрашувда финал йўлланмасини нақд қилиш учун борларини беришди.

Учрашувнинг 70-дақиқасида майдон эгалари вакили Диёрахон Ҳабибуллаева ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Мураббийлар ўйинда биронта ўйинчи алмаштиришмади. Шу сабаб, ўйин охирларига бориб, ҳар иккала жамоа аъзоларида чарчоқ аломатлари ҳам сезила бошланди. Ўйинга тузилган режа қайсидир маънода, ҳар иккала жамоада амалга ошди. Аммо учрашув 1:0 ҳисобида якунига етди.

Шундай қилиб, “Севинч” ярим финалнинг иккала учрашувининг умумий 2:1 ҳисоби бўйича финал йўлланмасини қўлга киритди.

Кубок баҳсларининг иккинчи жуфтлигида “Сўғдиёна W” жамоаси финалга йўл олди.

Демак, Ўзбекистон Кубоги финалида “Севинч” 14-марта иштирок этади,  “Сўғдиёна W” жамоаси эса ўз тарихида илк марта биллур соврин учун курашади.

Эслатиб ўтамиз, “Севинч” ўз тарихида тўққиз карра Кубок соҳиби бўлган. Жамоамиз сўнгги марта 2016 йили Кубокни қўлган киритган эди.

Финал учрашуви 3 декабр душанба куни Олмалиқ шаҳридаги ОГМК СМда бўлиб ўтади.

 

XVII Ўзбекистон Кубоги. 1/2 финал жавоб  учрашуви

“МЕТАЛЛУРГ W” – “СЕВИНЧ” 1:0 (0:0)

18.11.2018. “Металлург” стадиони. 14:00да

 Дастлабки учрашув – 0:2

 

Бош ҳакам: Эжита Миробидова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Меҳринисо Эркинова, Александра Кончикова (Тошкентдан)

Захира ҳаками: Сардор Ҳасанбоев (Янгиер)

Назоратчи: Олег Рубаков (Тошкент)

 

Гол: Диёрахон Ҳабибуллаева, 75’-1:0

 

“Металлург W”: 1.Гуландон Бойматова, 9.Моҳигул Икромова, 10.Феруза Турдибоева, 11.Дилдора Нозимова, 18.Юлдуз Набиева, 19.Нозимахон Эргашева, 20.Маҳфуза Жўраева, 21.Холида Дадабоева (с), 22.Мавлуда Мунавварова, 23.Диёрахон Ҳабибуллаева, 68.Рушания Сафина.

Захира: 16.Нигора Узганова, 15.Одина Бердиева, 24.Гулжамол Неъматова, 27.Ситора Муқумова, 77.Мадина Камолтоева, 88.Дилафруз Хўжаева.

 

 

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 6.Феруза Бобохўжаева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Гулзода Амирова, 15.Шахноза Қурбонова, 17.Танзиля Зарбиева (с), 20.Шодия Тошева, 23.Мафтуна Панжиева, 27.Лайло Шодиева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 16.Мафтуна Жонимқулова, 7.Олия Ахмедова, 8.Маржона Тўраева, 13.Дурдона Алиева, 14.Лайло Тошева, 18.Шахнозабону Юсупова, 19.Сўғдиёна Алламуродова.

 

Огоҳлантириш: Моҳигул Икромова (29), Рушания Сафина (63) –  Гулхода Амирова (35), Танзиля Зарбиева (38).