"СЕВИНЧ": “СЎҒДИЁНА W” МАҒЛУБ ЭТИЛДИ

"СЕВИНЧ": “СЎҒДИЁНА W” МАҒЛУБ ЭТИЛДИ

Бугун жамоамиз ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна W” жамоаси билан баҳс юритди. Учрашувни аввалдан кескин бўлишини тахмин қилиш қийин эмас эди. Чунки, “Ғарб” ҳудудида фақат “Севинч” ва “Сўғдиёна W” барча учрашувларда ғалаба қозониб, ўз дарвозаси дахлсизлигини ҳам сақлаб келаётган эди.

Шундай бўлди ҳам. Ҳакам учрашув бошланишига рухсат бергандан, тўп учун кураш кескин тус олди. Жамаомиз дастлабки дақиқалардан майдонда устунликка эга бўлди. Кетма-кет ҳужумлар меҳмонларни бироз шоштириб ҳам қўйди. Оқибатда улар ҳимояда хатога йўл қўйишди. 19-дақиқада ошириб берилган жарима тўпини Мафтуна Панжиева дарвозага тўғрилаб қўйди – 1:0.

Ҳисобда ҳам устунликка эришган жамоамиз яна ҳужумкор ўйинни давом эттирди. Тўғри, “Сўғдиёна W” жамоаси ҳам имкон бўлгандан олдинга ташланди. Ҳисобни тенглаштириш учун анча тер тўкишди. Аммо мустаҳкам ҳимоямиз, дарвозабонимиз Жонимқулованинг маҳорати уларнинг ҳаракатини кўкка совурди.

29-дақиқада катта босим орқали уюштирилган ҳужумимиз самарали якун топди. Бу сафар меҳмонларнинг ҳимояси доғда қолди. Натижада Мафтуна Панжиева дарвозабон билан яккама-якка ҳолатда, ҳатто посбонни ҳам алдаб ўтиб дарвозани аниқ нишонга олди – 2:0.

Шундай қилиб, Мафтуна Панжиева илк бўлимдаёқ ўз ҳисобига дублни қайд қилдириб қўйди.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам кескин руҳда ўтди. Туқнашув ва тўхталишлар ҳам кўп бўлди. Футболчиларимиз кўплаб вазиятлар яратишди. Аммо бу вазиятлардан фойдалана олишмади.

Учрашувда ҳисоб ўзгармай қолди. Шундай қилиб, “Севинч” бешинчи турда ҳам ғалабага эришди. Ғалабали серия давом эттирилди. Ғалаба муборак!

“Севинч” навбатдаги 6-тур учрашувини сафарда Ғузорнинг “Шўртан Lady” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 21 май куни бўлиб ўтади.

Жамоамизга бу учрашувда ҳам омад тилаб қоламиз.

 

 

Аёллар Суперлигаси, 5-тур

“СЕВИНЧ” – СЎҒДИЁНА W” 2:0. 98 томошабин

16.05.2019. “Геолог” стадиони. 17:00да

 

Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов

Қанот ҳакамлари: Шерзод Комаров, Сардор Ҳакимов

Захира ҳаками: Артём Калинин

 

Назоратчи: Бобур Қодиров

Комиссар: Ойбек Юнусов

 

ГолларМафтуна Панжиева, 19’-1:0, 28’-2:0

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 3.Уғилой Қучқарова, 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Рушания Сафина, 11.Дилрабо Асадова (27.Шодия Тошева, 90), 15.Шахноза Қурбонова, 17.Танзиля Зарбиева (с), 23.Мафтуна Панжиева, 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 1.Лайло Тиловова, 12.Ангелина Полюшкевич, 6.Феруза Бобохўжаева, 7.Олия Ахмедова, 14.Гулзода Амирова, 25.Уғилой Сайдуллаева.

 

“Сўғдиёна W”: 1.Моҳинур Ҳусенова, 4.Насиба Ҳожиева, 5.Камола Рискиева (с), 7.Маҳфуза Турапова (12.Маматкаримова Зарина, 87), 8.Азиза Норова (77.Азиза Норбекова, 66), 9.Ситора Такабоева, 11.Екатерина Сальникова (10.Моҳигул Икромова, 46), 17.Сабина Аманова (99.Нафиса Набиқулова, 63), 21.Холида Дадабоева, 23.Диёра Ҳабибуллаева, 25.Эъзоза Шарипова.

Захира. 22.Нозима Ҳасанова, 18.Паризод Эшқулова, 19.Лиана Норбекова, 27.Динара Пайзиқулова.

 

Огоҳлантириш: Мафтуна Шойимова (25), Мафтуна Панжиева (66) – Холида Дадабоева (35), Эъзоза Шарипова (64).