“СЕВИНЧ” ПФК ТАЙЁРЛОВ ГУРУҲЛАРИ ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

“СЕВИНЧ” ПФК ТАЙЁРЛОВ ГУРУҲЛАРИ ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

Ўзингизга маълум, Қарши шаҳрининг “Севинч” профессионал аёллар футбол клуби 2003 йилда ташкил этилган. Клуб ташкил топгандан буён катта футболда ўн икки карра Ўзбекистон чемпионлигини, тўққиз марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. Шунингдек мамлакатимизнинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларига футболчилар етказиб бермоқда.

Клубимиз қошида доимий равишда тайёрлов гуруҳлари (ёшига қараб) фаолият юритади. Бу тайёрлов гуруҳларида ўтмишда профессионал футболчи бўлган ва ҳозирги пайтда тегишли тоифадаги мураббийлик маҳоратига ва рухсатномасига эга бўлган мураббийлар машғулот олиб боришади. Айни пайтда “Севинч” жамоасида тўп тепаётган футболчи қизлар, ушбу тайёрлов гуруҳларида етишиб чиққан футболчилар саналишади.

Клубимиз қошидаги мазкур тайёрлов гуруҳлари навбатдаги қабул жараёнини бошлади.

Ҳурматли ота-оналар! Агар Сиз ўз қизингизни спорт билан, аниғи футбол билан шуғулланиб, келгусида соғлом ҳаёт тарзига ўрганишини ҳамда профессионал футболчи бўлишини ният қилган бўлсангиз, марҳамат. Ўз фарзандингизни тайёрлов гуруҳларимизга олиб келинг. Фарзандингиз футбол билан шуғулланиши учун соғлиги тўғри келса бўлди. Бошқа нарса талаб қилинмайди.

Агар Сизда шундай истак пайдо бўлса, марҳамат қуйидаги телефон орқали, тайёрлов гуруҳларимизнинг катта мураббийи Гулнора Тўраевага мурожаат қилинг: +998 94 333 71 09. Манзилимиз Сизга маълум: Қарши шаҳри, “Геолог” стадиони.

Эслатиб ўтамиз, тайёрлов гуруҳларига 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган қиз болалар қабул қилинади. Машғулотлар текин бўлиб, ҳеч қандай тўлов амалга оширилмайди.

Тайёрлов гуруҳларимизда машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилади (эрталаб ва кечки пайт), яъни қатнашчини мактабда ўқиш вақти ҳисобга олинади.

Яна шуни қўшимча қиламизки, шаҳримиздан бошқа ҳудудлардан келувчиларга ётоқхона ва овқалантириш имконияти бизда мавжуд эмас.

 

“Севинч” ПФК маъмурияти