"СЕВИНЧ": НАВРЎЗИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

"СЕВИНЧ": НАВРЎЗИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун, 21 март миллий ва қадимий байрамимиз Наврўз нишонланадиган кун. Янгиланиш, ёшариш аёми бўлган бу байрам бизда катта тантана қилинади.

“Севинч” ПФК раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари номидан барча юртдошларимизни ушбу байрам билан муборакбод этамиз. Юртимиздан тинчлик, хонадонлардан тотувлик ва қут-барака аримасин. Деҳқонларимизнинг ҳосили мўл бўлсин.

Ҳар кунингиз Наврўз бўлсин, азиз юртдошлар!

 

“Севинч” ПФК жамоаси