Сергей Лушчан: “Энди эътиборимизни "Машъал" билан ўйинга қаратамиз”

Сергей Лушчан: “Энди эътиборимизни "Машъал" билан ўйинга қаратамиз”

Pepsi Суперлига 32-тури доирасидаги  “Сўғдиёна” - “Насаф”  учрашувидан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан ҳам, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун мағлуб бўлдик. “Машъал” билан ўйин ҳал қилувчи бўлгани боис сариқ карточкаси бор футболчиларни “Насаф” билан ўйинга қўйиб таваккал қилмадик. Шу сабабли таркибда ўзгариш қилдик. Баҳс давомида  имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Рақиблар биргина хатодан фойдалана олди. Футболда шунақа тушунча бор сен урмасанг сенга уришади. Шогирдларимнинг ўйиндан қониқдим. Эди плэй офф га тайёргарлик кўрамиз - деди жамоа устози.