Сергей Лушчан: Бугунги ўйинда йўл қўйган хатоларимиздан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз

Сергей Лушчан: Бугунги ўйинда йўл қўйган хатоларимиздан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз

“Насаф” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушчан қуйидагича фикр билдириб ўтди: 

- Биринчи галда “Насаф” жамоасини ажойиб ўйин ва чиройли ғалаба билан табриклайман. Мағлуб бўлиш кишига ҳеч ҳам ёқмайди, албатта. Айниқса, бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлиш ҳафсалани пир қилади. Бугунги ўйин учун ишлаб чиққан режаларимиз бугун бизга қўл келмади. Ҳали чемпионатнинг асосий қисми олдинда. Бугунги ўйинда йўл қўйган хатоларимиздан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис.