Рўзиқул Бердиев: "Пахтакор" ҳакам ёрдамисиз ҳам ғалаба қозона олади"

Рўзиқул Бердиев:  "Пахтакор" ҳакам ёрдамисиз ҳам ғалаба қозона олади"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан (2:1) сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев беллашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Ҳакамларнинг қарорини кўриб чиқмоқчимиз. Бундай ўйинлар учун юқори даражадаги ҳакамлар керак ва рефери ўйинни бузиб қўйди. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсата олмадик, аммо иккинчи бўлимда ҳужумкорликни ошириб, гол киритдик.

Операторларнинг айтишича, гол киритилган вазиятда Бикмаев офсайдда қолган эди ва бу вазиятни қайта кўриб чиқиш керак.

Бугун қарши ҳужумда ўйин ташкил этишни режалаштирган эдик ва дастлабки бўлида бу борада оқсадик. Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартирдик ва бу ўз самарсини берди. Баҳс сўнггида «Пахтакор» устунликка эга бўлди.

Жамоамиз ёш футболчилардан иборат ва бугунги ўйиндан сўнг футболчилар ечиниш хонасида йиғлашаётган эди. Бундай қилиш керак эмас. «Пахтакор» ҳакамнинг ёрдамисиз ҳам ғалаба қозона оларди.

Азиз Ғаниев таркибга қайтган. Ҳозир жисмоний тайёргарлиги у қадар юқори даражада эмас ва яна 1 ой ичида ўзининг оптимал формасига киради. Муҳитдиновда ҳам ҳудди шундай ҳолат. Кенжабоевнинг аҳволини эса шифокорлар билан гаплашганимдан кейин маълум бўлади", - деди Бердиев.