Рўзиқул Бердиев: “Бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирамиз”

Рўзиқул Бердиев: “Бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирамиз”

“Сўғдиёна” – “Насаф” учрашуви якунига етгач, жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фиклари билан ўртоқлашди.

- Биз бугун фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиққан эдик. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз мени умуман қониқтирмади. Шунинг учун танаффус пайтида футболчиларимиз  билан жиддий гаплашиб олдик. Натижада иккинчи бўлимни анча мазмунли ўтказдик. Гол киритдик ва якунда ғалабани сақлаб қола олдик. Бугун рақиб жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Очко биздан кўра уларга кўпроқ керак эди. Лекин ҳимоячиларимиз уларга асло имкон беришмади. Бу йилги олдимизда турган асосий вазифа – мавжуд жамоани сақлаб қолиш эди. Буни уддалай олдик, деб  ўйлайман. Бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб турган клубимиз раҳбарлариятига каттадан – катта ташаккурлар билдираман. Шунингдек, бизга оғир ва қийин кунларда далда бўлган азиз ишқибозларимизга ҳам кўпдан-кўп миннатдорчилик билдираман, улар доимо бизга ишонишди. Такроран уларга футболчиларимиз, мураббийларримиз номидан миннатдорчилик билдирамиз,  - деди Рўзиқул Бердиев.