Pepsi Суперлига. “Насаф” – “АГМК” учрашувида кучлар тенг келди

Pepsi Суперлига. “Насаф” – “АГМК” учрашувида кучлар тенг келди

Бугун жамоамиз 31-тур доирасидаги учрашувни амалдаги Ўзбекистон Кубоги соҳиби – “АГМК” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувнинг биринчи бўлими жамоамиз учун муваффақиятли бўлди. 19 ва 30-дақиқада иккита гол уриб ҳисобда олдинга ўтиб олдик. Голларимизга Бобир Абдухолиқов ва Ислом Кенжабоевлар муаллифлик қилди. Бу албатта футболчиларимизнинг ҳам, стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг ҳам кайфиятини жуда кўтариб юборди. Дастлабки бўлим майдондаги кескин курашлар билан ўтди.

Иккинчи бўлим эса афсуски жамоамиз учун омадли кечмади. Ўйиннинг охиригача юқори темпда ўйнаш албатта қийин эди. “АГМК” жамоаси эса, ҳисобни тенглаштириш учун астойдил курашди ва бунга эришди ҳам. 59 ва 78-дақиқаларда Шохназар Норбеков ва Владимир Касмининлар гол уришиб, орадига ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Албатта, бугун жамоамиз қулай вазиятлардан тўлиқ фойдаланганда, ғалаба қозониши ва ҳисоб ҳам йирикроқ бўлиши мумкин эди. Аммо...

Бугун тажрибали ҳимоячимиз ва жамоамиз ютуқларига ўзининг катта ҳиссасини қўшган Мақсуд Каримов, таркибимиздаги сўнгги марта майдонга тушди.

Шундай қилиб, қизиқарли кечган баҳсда, “Насаф” амалдаги Кубок соҳиби билан дуранг қайд этди.

“Насаф” энди бу йилги чемпионатнинг охирги учрашувини сафарда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 29 ноябр пайшанба куни бўлиб ўтади.

 

 

 

Pepsi Суперлигаси,  31-тур

“НАСАФ” – “АГМК” 2:2 (2:0). 2158 томошабин

25.11.2018. “Марказий” стадион. 15:00да

 

 

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Максим Нехочин (Наманган), Аваз Абдуллаев (Тошкент)

Захира ҳаками: Рустам Лутфулин  (Тошкент)
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)

Комиссар: Ойбек Юнусов.

 

 

 

Голлар: Бобир Абдухолиқов, 19’-1:0, Ислом Кенжабоев, 30’-2:0 – Шохназар Норбеков, 59’-1:1, Владимир Касминин, 78’-2:2

 

 

 

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов (с), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Дилшод Саитов (4.Мақсуд Каримов, 77), 17.Дониёржон Нарзуллаев, 18.Бобир Давлатов (27.Ислом Рашидхонов, 65), 20.Ислом Кенжабоев, 31.Сайдулло Раҳматов (28.Хуршидбек Мухторов, 65), 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 3.Илҳомжон Алижонов, 9.Амиржон Сафаров, 30.Худоёрхон Сагдуллаев, 38.Акмал Мозговой, 49.Ойбек Бозоров.

 

 

 

“АГМК”: 12.Роман Абдулов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 6.Азамат Исроилов, 8.Музаффар Музаффаров, 9.Зафар Полвонов, 11.Жасур Ҳасанов (с) (17.Камолиддин Мурзоев, 87), 15.Владимир Бубанья (14.Зохир Примов, 55), 19.Владислав Касминин, 23.Йован Жокич, 24.Жавлон Гусейнов, 70.Ойбек Қиличев (10.Шохназар Норбеков, 46).

Захира: 46.Хуршид Хўжаев, 13.Лутфулла Тўраев, 21.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 36.Шахбоз Умаров, 71.Жамшид Ҳасанов, 72.Алишер Саматов.

 

 

Огоҳлантириш: Музаффар Музаффаров (40), Ойбек Қиличев (42), Зохир Примов (69)

 

Четлатиш: Музаффар Музаффаров (90+4, 2СК).