“Ҳоким кубоги-2019” мусобақаси ғолиблари номи маълум бўлди

“Ҳоким кубоги-2019” мусобақаси ғолиблари номи маълум бўлди

11-19 март кунлари Қамаши туманидаги “Нормурод Баратов” номли марказий ўйингоҳида маҳалла жамоалари  ўртасида футбол бўйича “Ҳоким кубоги-2019” финал босқичи  бўлиб ўтди.

Қамаши туман ҳокимлиги ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада тумандаги футболсевар ёшлар фаоллик кўрсатишди.

Муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақа якунларига кўра, тумандаги Гулшан маҳалласи жамоаси учинчи, “Ёртепа” МФЙ жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, ғолиблик Қизилтепа МФЙ футболчиларига насиб этди.

Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида сўз олган Қамаши туман ҳокими Шерали Санаев ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Улуғбек Шарипов мусобақа иштирокчиларини кўрсатган ажойиб ўйинлари учун қутладилар. Турнирда ўзини кўрсатган турли номинация эгаларига эсдалик совғалари топширилди. Мусобақанинг ғолиб жамоаси эса Кубок билан тақдирланди. 

-Бугун якунига етган беллашувлар туманимизда кўплаб иқтидорли футболчилар вояга етаётганини кўрсатиб берди. Ўйлайманки, улар орасидан  келгусида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган ўйинчилар етишиб чиқади, - дейди туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Улуғбек Шарипов.

Қуйида мусобақа жараёнига оид суратларни томоша қилинг

 

 

Фахриддин Чориев VOHA.UZ сайти мухбири