НОДИР ХАЛИЛОВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

НОДИР ХАЛИЛОВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Бугун “Севинч” профессионал футбол клубининг вице-президенти Нодир Норқуловичнинг таваллуд айёми куни. Нодир Норқулович бугун 38 ёшни қарши олди.

Клубимиз бевосита вице-президентимиз раҳбарлиги остида жуда кўп ютуқларни қўлга киритди ва киритмоқда. Клуб инфратузилмаси ривожланди. Ёш футболчиларни тарбиялашга катта эътибор берилди. “Севинч” мамлакатимизда тенги йўқ аёллар клубига айланди. Бунга ўхшаш эзгу ишлар ҳозир ҳам амалга оширилмоқда. Албатта қўлга киритилган ютуқларда у кишининг катта ҳиссалари бор. Биз буни қадрлаймиз ва эъзозлаймиз.

“Севинч” футбол клуби мураббийлари, футболчилари ҳамда барча ходимлари  номидан Нодир Халиловни бугунги таваллуд куни билан самимий табриклаймиз. У кишига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Юртимиз равнақи учун, футболимиз ривожи учун амалга ошираётган ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Туғилган кунинингиз мубоак бўлсин!