Наврўзи олам муборак бўлсин!

Наврўзи олам муборак бўлсин!

Бугун юртимизда катта байрами - Наврўзи айём куни! Барча фасллар ичида келинчак бўлмиш баҳорнинг ажойиб янгиланиш байрами. Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир.

Янгиликлар, яхшиликлар, гўзаллик айёми - Наврўз барчамизга қутлуғ бўлсин. Аввало юртимиз тинч, халқимиз ОМОН бўлсин. Йилимиз қутлуғ келиб, дарёларимиз сувга, омборларимиз ҳосилга тўлсин. Хонадонингиздан шоду – хуррамлик аримасин!

“Насаф” ПФК раҳбарияти, мураббийлар гуруҳи ва футболчилари ҳамда клубимизда меҳнат қилаётган барча ходимларимиз номидан ҳаммангизни бугунги айём билан самимий муборакбод этамиз!

Наврўзи айём муборак бўлсин!

 

"Насаф” ПФК жамоаси