«Навбаҳор» - «Қўқон-1912» ўйинидан қайтаётган наманганлик мухлислар автоҳалокатга учради

«Навбаҳор» - «Қўқон-1912» ўйинидан қайтаётган наманганлик мухлислар автоҳалокатга учради

10 март куни Суперлига 1-тури доирасида «Навбаҳор» ва «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкентда ўтказилди. 1:1 ҳисобида якунланган ушбу ўйиндан сўнг фожиали ҳолат содир бўлди.

Tribuna.uz хабарига кўра, «Навбаҳор»нинг 5 нафар мухлиси бўлган «Нексия» автомашинаси Тўрақўрғонда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган «Дамас» автомашинаси билан тўқнашган.

Kun.uz маълумотига кўра, икки автомашина тўқнашуви оқибатида жами 4 киши ҳалок бўлган, 5 киши шифохонага жойлаштирилган.

Айни вақтда жабрланганларнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Ҳозирча ИИВ бу ҳодиса ҳақида расмий маълумот бермади.

Қайд этиш керакки, «Навбаҳор» - «Қўқон-1912» ўйини Намангандаги стадион мавсумга тайёр бўлмагани сабаб Тошкентда ўтказилганди. Аввалроқ бу ўйинни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўтказиш таклифи ҳам пайдо бўлган, лекин ўйин Тошкентда ўтказилишига келишилганди.

 

kun.uz