“Насаф”нинг тўққиз нафар футболчиси ОТЖ йиғинида иштирок этади

“Насаф”нинг тўққиз нафар футболчиси ОТЖ йиғинида иштирок этади

Ўзингизга маълум, мамлакатимиз олимпия терма жамоаси 2020 йили бўладиган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун, 2019 йил март ойида Осиё саралаш босқичида иштирок этади.

Мамлакатимиз олимпия терма жамоаси 16-28 декабр кунлари Тошкентда навбатдаги ўқув-йиғин машғулотлари ўтказади.

Ушбу йиғинга “Насаф”нинг тўққиз нафар футболчиси таклиф этилди. Умиджон Эргашев, Машҳуржон Муҳаммаджонов, Шерзод Насруллаев, Дилшод Саитов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Бобир Абдухолиқовлар 16 декабр кунидан машғулотлардаги иштирокини бошлашса, яна бир футболчимиз Илҳом Алижонов 22 декабрдан ОТЖ йиғинига қўшилади.

Олимпия терма жамоамизга ва футболчиларимизга бўлажак йиғинда муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Дарвозабонимиз Санжар Қувватов ҳамда ярим ҳимоячимиз Одилжон Ҳамробековлар, Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз таркибига жалб қилинганидан, хабарингиз бор.