"Насаф" ёшлари мавсумни дуранг билан якунлашди

"Насаф" ёшлари мавсумни дуранг билан якунлашди

Бугун ёшларимиз лиганинг сўнгги 32-тур учрашувини сафарда “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказишди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди. 14-дақиқада майдон эгалари ўн бир метрлик жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бунда ҳимоячиларимиздан бири тўпни қўли билан ўйнаган эди. Пенальтини жамоа сардори Жасурбек Уринов бехато амалга оширди ва ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйинда ҳисоб очилгач жамоамиз ҳам ҳужумларга зўр берди. Натижада 26-дақиқага келиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Жамоамиз голини Маъруф Жумаев киритди – 1:1.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим дастлабки бўлимга нисбатан кескинроқ кечди. Жамоамиз майдонда кичик устунликка эришган бўлсада, бу ҳисобда акс этмади. Ўйинда ҳисоб ўзгармасдан қолди.

Шундай қилиб, ёшларимиз сўнгги тур учрашувини дуранг натижа билан якунлашди.

Шу билан ёшларимиз таътилга йўл олишди.

 

Ёшлар лигаси, 32-тур

“СЎҒДИЁНА” – “НАСАФ” 1:1

28.11.2018. Клуб қароргоҳи майдони. 14:00да

 

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов (Тошкент), Шавкат Файзиев (Жиззах), Музаффар Файзуллаев (Жиззах)

Назоратчи: Радик Серазитдинов (Тошкент)

 

 

Голлар: Жасурбек Уринов, пен.14’-1:0 – Маъруф Жумаев, 26’-1:1

 

 

 

“Сўғдиёна”: 91.Фазлиддин Исомиддинов, 2.Шохжаҳон Ҳасанов, 7.Жавоҳир Хайруллаев (22.Асилжон Орифов, 90+1), 8.Жавлон Абдумуратов (15.Элёр Собиржонов, 86), 9.Жаҳонгир Сафаров (18.Жавоҳир Шокиров, 71), 13.Муҳаммад Яҳёев. 17.Отабек Абдуноров, 19.Достон Орипов (10.Соҳибжон Ёқубов, 58), 20.Саҳоб Рашидов, 90.Жасурбек Уринов (с), 93.Нодирбек Қўйбоқов.

Захира: 37.Алишер Нурматов, 18.Иброҳим Қодиров.

 

 

“Насаф”: 65.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4.Нурбек Ботиров, 5.Отабек Комилжонов (17.Мухриддин Зоиров, 79), (18.Жавоҳир Шокиров, 90), 6.Жаҳонгир Қурбонбоев, 7.Шерзод Темиров, 10.Худоёрхон Сагдуллаев (45.Алпомиш Миров, 82), 15.Шерзод Насруллаев, 22.Маъруф Жумаев, 28.Сардор Саъдуллаев, 32.Жасур Жумаев, 34.Самандар Шукруллаев (с).

Захира: 14.Алижон Ахматов, 38.Абдувоҳид Неъматов, 46.Темур Комилжонов, 47.Искандар Шодмонов.

 

 

 

Огоҳлантириш: Шохжаҳон Ҳасанов (55), Отабек Абдуноров (78)  – Нурбек Ботиров (37), Жаҳонгир Қурбонбоев (55).