"Насаф" U-21 мавсумни ғалаба билан бошлади

"Насаф" U-21 мавсумни ғалаба билан бошлади

Бугун Зафар Холмуродов қўл остидаги U-21 жамоамиз  1-тур доирасидаги учрашувни сафарда «Динамо» ёшларига қарши ўтказишди.

Биринчи бўлим тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтди, яратилган вазиятлардан жамоамиз аъзолари тўғри фойдаланишди. Учрашувнинг 9-дақиқасида рақиб жамоа аъзолари ўз жарима майдонлари ичида Жавохир Шокировга нисбатан қўпол ҳаракат қилишди. Учрашувни бошқараётган ҳакам ҳеч иккиланмай «Динамо» дарвозаси томон пеналти белгилади. Шерзод Насруллаев пеналтини бехато амалга оширди 0:1. Учрашувнинг 20-дақиқасида Хусаин Норчаевнинг узатмасидан унумли фойдаланган Мухриддин Зоиров ҳисобни 2:0 га келтирди. Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида жамоамиз аъзолари яна бир ажойиб комбинация ижро этишди. Илҳом Алижонов Жавохир Шокировни рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқариб юборди. Жавоҳир Шокиров яратилган вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни йирик 3:0 га келтирди.

Дастлабки бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлим шиддатли курашлар остида кечди. Мезбонлар ҳисобни қисқартиришга эришишди. Учрашувнинг 65-дақиқасида «Динамо» ёшлари сардори ҳисобни 1:3 ҳолига келтирди.

Шундан сўнг учрашувдаги ҳисоб ўзгармади ва учрашув 1:3 ҳисобида якунланди

Ёш «аждарлар» мавсумни ғалаба билан бошлашди. Ғалаба муборак!

U-21 биринчилиги
«Динамо» – «Насаф» 1:3
08.03.2018. Самарқанд. Тойлоқ БЎСМ стадиони. 15:00да

Ҳакамлар:  Абдурашид Худойбердиев, Шерзод Коморов, Сардор Ҳакимов , Жасур Шодиев.

Назоратчи: Владислав Цейтлин.

Голлар: Шерзод Насруллаев, 9ʼ-0:1, Зоиров Мухриддин, 20ʼ-0:2, Жавоҳир Шокиров 25ʼ-0:3, Мехрож Худойбердиев 65ʼ-1:3.

«Динамо»: 27. Шахзод Раимов, 5. Азим Тиллаев, 4. Рафаел Девликамов, 7. Далер Алмасжонов, 9. Исломбек Шарипов, 10. Анвар Муродов, 11. Жасур Амуров , 17. Мехрож Худойбердиев (С), 18. Ҳумоюн Талибов, 20. Орзумурод Ахмедов, 22. Отабек Равшанов .

Захира: 16. Алижон Алмуҳаммедов, 8. Шербек Лапасов, 15. Раупов Шахзоджон, 21. Орзужон Асқаров, 23. Феруз Саидов, 41. Жасурбек Уринов, Шарофиддин Собиров

«Насаф»: 21. Машҳуржон Муҳаммаджонов (65. Азамат Сойибов (73ʼ)), 4. Навўзжон Саидов, 5. Нурбек Ботиров, 6. Жавоҳир Шокиров (7. Алпомиш Миров (81ʼ)), 14. Шахбоз Нуриддинов (15. Жасур Жумаев (81ʼ)), 16. Хусаин норчаев, 20. Сардорбек Тўраев, 23. Мухриддин Зоиров, 27. Абу-Бакир Ризо Турдиалиев (10. Жамшид Абдуллаев (88ʼ)), 38. Шерзод Насруллаев (32. Алибек Давронов (70ʼ)), 42. Илҳомжон Алижонов (С) (19. Исломбек Баратов (73ʼ)).

Захира: 33. Мақсуд Ермахмедов

 

Огоҳлантириш: Алибек Давронов (75ʼ)