“Насаф” Тошкентда “Пахтакор” билан тенгма-тенг ўйнади, аммо...

“Насаф” Тошкентда “Пахтакор” билан тенгма-тенг ўйнади, аммо...

Бугун “аждарлар” Тошкентда “Пахтакор” жамоаси билан куч синашди. Айтиш жоизки, “Насаф”нинг бугунги рақиби жорий йилдаги энг кучли таркибга эга ҳисобланарди. Шундай бўлсада, “Насаф”нинг ёш ва ҳали унча катта тажрибага эга бўлмаган футболчилари чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этишди. Ўйинни кутилганидек майдон эгалари фаоллик билан бошлашди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида майдон эгалари ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Марат Бикмаев “Насаф” дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди ва ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:0.

Бу ҳисобдан сўнг “Насаф” футболчилари ҳам ҳисобни тенглаштириш учун анча ҳаракат қилишди, бунинг учун уларда имкониятлар ҳам бўлди. Аммо гол уришни имкони бўлмади. Дастлабки бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимни “аждарлар” фаол бошлашди. Имкон бўлгандан меҳмонлар олдинга боришди. Учрашувнинг 54-дақиқасида бу самара берди. Ислом Кенжабоев ўзига хос тарзда чап қанотдан катта тезлик билан рақиб жарима майдончасига яқинлашиб борди ва тўпни жарима майдонга оширди. Тўпни қайтаришга уринган Владимир Козак кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди – 1:1. Кейинги дақиқаларда “Насаф” ҳисобда олдинга ўтиб олиши ҳам мумкин эди. Аммо бунга уларда омад етишмади.

Учрашувнинг иккинчи бўлимига, ҳакам Азиз Асимов 6 дақиқа қўшиб берди. Қўшимча дақиқаларда, аниқроғи 90+3-дақиқада ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланган майдон эгалари яна ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Бу голга Егорь Кримец муаллифлик қилди.

Шундай қилиб, “Пахтакор” билан тенгма-тенг ўйнаган “Насаф”, сўнгги дақиқаларда имкониятни бой бериб қўйди.

Ҳеч қиси йўқ, бундай ўйинлар ёш футболчиларни янада “пиширади”.

Энди “Насаф” 4-турда “Навбаҳор”ни ўз майдонида қабул қилади. Учрашув 12 апрел жума куни бўлиб ўтади.   

Coca-Cola Суперлигаси-2019. 3-тур

“ПАХТАКОР” – “НАСАФ” 2:1 (1:0)

05.04.2019. “Пахтакор” стад. 18:00да

 

Бош ҳакам: Азиз Асимов

Қанот ҳакамлари: Тимур Гайнулин, Расул Фозилов

Захира ҳаками: Раҳимбек Каримов

Назоратчи: Алишер Абдуллаев

Комиссар: Шерзод Ражабов.

 

 Голлар: Марат Бикмаев (пен.12), Егорь Кримец (90+3) – Владимир Козак (автогол, 54)

 

“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 4.Акром Комилов, 7.Садриддин Абдуллаев (27.Сардор Собирхўжаев, 70), 9.Жалолиддин Машарипов, 15.Егорь Кримец (с), 20.Одилжон Ҳамробеков, 21.Марат Бикмаев, 22.Жасур Яхшибоев, 29.Владимир Козак, 34.Фарруҳ Сайфиев, 99.Жавоҳир Сиддиқов (17.Достонбек Ҳамдамов, 77).

Захира: 50.Умиджон Ҳамроев, 2.Бобуржон Асқаров, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Алишер Салимов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев, 45.Собит Синдаров.

 

“Насаф”: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 9.Ҳумоюн Муртазоев, 15.Жўрабек Маннонов (8.Дилшод Саитов, 76), 17.Дониёр Нарзуллаев, 18.Бобир Давлатов, 19.Сардор  Абдураимов, 20.Ислом Кенжабоев (77.Ойбек Бозоров, 63), 27.Ислом Рашидхонов (22.Акмал Мозговой, 56), 28.Хуршидбек Мухторов, 92.Умарбек Эшмуродов (с).

Захира: 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 6.Азизжон Ғаниев, 14.Шароф Муҳитдинов, 16.Алишер Юсупов, 34.Шерзод Насруллаев,.

 

Огоҳлантириш: Садриддин Абдуллаев (14), Жасур Яхшибоев (31) – Дилшод Саитов (90+6).