“Насаф” назорат учрашуви ўтказди

“Насаф” назорат учрашуви ўтказди

Қаршида янги мавсум тайёргарлигини давом эттираётган “аждарлар”, бугун иккига бўлинган ҳолда, ўзаро назорат учрашувини ўтказишди. Назорат учрашуви, машғулотлар бўлиб ўтаётган Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳида бўлиб ўтди.

Назорат учрашувини ўтказишдан асосий мақсад, бу йилги асосий таркибга янги номзодларни танлаб олиш эди.

Шу мақсадда йиғинда иштирок этаётган барча футболчилар бугунги учрашувда майдонга туширилди.

Футболчиларимиз кўк ва оқ либосларда майдонда ҳаракат қилишди. Учрашувда кучлар тенг келди ва 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Тайёргарлик машғулотлари давом этади.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” 16 январ куни “Қизилқум” жамоаси билан Қаршида назорат учрашуви ўтказади.