"Насаф" эртага "Сўғдиёна"га қарши кўк либосда майдонга тушади

"Насаф" эртага "Сўғдиёна"га қарши кўк либосда майдонга тушади

Бугун “Насаф” - “Сўғдиёна” учрашуви олдидан ҳар иккала клуб расмийлари иштирокида митинг бўлиб ўтди.

Митингда бир қатор ташкилий масалалар қатори, эртага бўладиган “Насаф” - “Сўғдиёна” учрашувида жамоалар қандай либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилди.

Демак, эртага жамоамиз футболчилари кўк рангли либосларда майдонга тушади. Жиззахнинг “ Сўғдиёна ” жамоаси футболчилари эса, оқ рангли либосларда майдонга тушадиган бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, Coca-Cola Суперлигаси 2-тур доирасидаги “Насаф” - “Сўғдиёна” учрашуви эртага, 31 март якшанба куни, Қарши “Марказий” стадионида соат 19:15да бошланади.