Меҳр саховат кўрсатилди

Меҳр саховат кўрсатилди

Мамлакатимизда “Наврўз” байрами кунлари алоҳида эътиборга муҳтож қабила – ногиронлиги бор болалар ҳолидан хабар олиш, уларга сахоават кўрсатиш, эзгу анъанага айланган. Ана шундай меҳр саховат футболимиз вакиллари томонидан ҳам кўрсатилди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан ҳар йили мамлакатимизнинг турли вилоятларидаги болалар уйларига совғалар улашиш анъанага айланган.

Қарши шаҳридаги «Мурувват» ногиронлиги бор болалар  уйига байрам арафасида ана шундай совғалар топширилди. Совғалар Қашқадарё вилояти ФА ва Қашқадарё ҳудудий футбол академияси вакиллари орқали тақдим этилди.

- Тарбияланувчиларимизнинг аксарияти ҳаракат қила олишмайдиган болалардир, - дейди Қарши шаҳридаги «Мурувват» ногиронлиги бор болалар уйи директори Рўзиқул ака. – Муассасамизда болаларнинг яшаши, саломатлигини назорат қилиш учун зарур барча шароитлар яратилган. Лекин уларга кўрсатилган қўшимча меҳр ва эътибор уларни жуда хурсанд қилади ва кўнглини кўтраради. Мана бугун болажонларга Ўзбекистон футбол Ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташаббуси билан совғалар топширилди. Бу болалар учун анча хўш кайфият улашди.
Саховат, меҳр-оқибатнинг умри боқийдир. Ана шундай юксак инсоний фазилатлар, ўлмас қадриятлар улуғланаётган юртимизга асло кўз тегмасин. 

Фахриддин Чориев