Эртага ўсмирлар ўртасидаги мини-футбол финалига старт берилади

Эртага ўсмирлар ўртасидаги мини-футбол  финалига старт берилади

Бир ойдан буён вилоят футбол ассоциациясининг йиллик тақвими асосида, вилоятимизнинг барча ҳудудларида, 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган бешта ёш тоифаси гуруҳларида  мини-футбол бўйича, вилоят  саралаш  босқич мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

 Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган вилоят чемпионатида  ҳудудий ғолиб  жамоалар чемпионатнинг финал баҳсида чемпионлик учун курашади.

Эртага  ярим финал йўлланмасини қўлга киритган 14-15 ёш тоифасидаги жамоалар Косон туманидаги  Мудин қишлоғида жойлашган БЎСМ  спорт залида  баҳсни бошлашади.

  14 ёш тоифаси                                                            

Қамаши туман БЎСМ

Нишон туман БЎСМ                                                                               

Яккабоғ туман БЎСМ-1                                                                          

Касби туман БЎФМ

    15 ёш тоифаси

Косон тумани БЎСМ

Қамаши туман БЎСМ

Яккабоғ туман БЎСМ-1

Касби туман БЎФМ

Мусобақада ғолиб чиққан жамоалар Республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.

Фахриддин Чориев