Coca-Cola Суперлигаси. “Динамо” – “Насаф” учрашувида кучлар тенг келди

Coca-Cola Суперлигаси. “Динамо” – “Насаф” учрашувида кучлар тенг келди

Бугун “Насаф” жорий йил чемпионатининг илк тур учрашувини сафарда “Динамо” жамоасига қарши ўтказди. Учрашув бошланиши олдидан “Динамо” стадионида янги футбол мавсумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Учрашув кутилганидек “аждарлар”нинг фаоллиги билан бошланди.

Вақт ўтиб борган сари “Динамо” жамоаси ҳам ҳужумлар уюштирди.  Шундан сўнг майдондаги жамолар қаршилиги тенглашгандек бўлди.

Ўйиннинг 12-дақиқаси давом этаётган бир пайтда Дилшод Саитов кутилмаганда узоқ масофадан дарвозага зарба йўллади. Бу тўпни эгаллашда мезбонлар посбони қупол хатога йўл қўйди, тўп эса дарвоза тўридан жой эгаллади – 0:1. Бу билан Дилшод Саитов “Насаф” тарихига кирди, яъни футболчи бу йилги мавсумдаги “аждарлар”нинг илк голига муаллифлик қилди.

Голдан сўнг ҳар иккала жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Аммо ҳисоб ўзгармади. Жамоалар шу ҳисоб билан танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни майдон эгалари “Насаф”га нисбатан анча фаол ва ҳужумкор ўйин билан бошлашди. Албатта бу ўз самарасини кўрсатди. 51-дақиқада ўтган йилги мавсумда “Насаф” жамоасида тўп тепган Амиржон Сафаров, орадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Ушбу ҳисобдан сўнг майдонда очиқ футбол намойиш этилди. Тўп учун курашда футболчилар бир-бирларини асло аяшмади. Бу албатта айрим жароҳатларга ҳам сабаб бўлди. Чемпионатдаги илк учрашув бўлганлиги сабаб, футболчилар кўплаб хатоларга ҳам йўл қўйишди.  

Учрашувда ушбу ҳисоб ўзгармасдан қолди.

Шундай қилиб, “Насаф” бу йилги Coca-Cola Суперлигасини дуранг билан бошлади. Эсингизда бўлса, ўтган йилги чемпионатни ҳам “аждарлар” сафарда ўйнаб, дуранг билан бошлашган эди.

Бу дуранг ён қўшниларнинг ўзаро баҳсларидаги 12-дуранг сифатида қайд этилди.. “Насаф” энди навбатдаги 2-тур учрашувини Қарши шаҳрида, ўз майдонида 31 март якшанба куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади.

 

Cocaola Суперлигаси 1-тур

ДИНАМО - “НАСАФ” 1:1 (0:1). 13298 томошабин

09.03.2019. “Динамо” стадиони. 16:00да

 

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев,  Руслан Самандаров (Навоий)

Захира ҳаками: Абдурашид Ҳудойберганов.

Назоратчи: Владислав Цейтлин (Тошкент).

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад-Охунов

 

Голлар: Амиржон Сафаров (51) - Дилшод Саитов, 13’-0:1,

 

“Динамо”: 12.Шоҳруҳжон Эшбўтаев (1.Ботирали Эргашев, 63), 2.Локаев Миркомил, 4.Ҳакимхон Аламхонов, 6.Акмал Холмуродов (с), 10.Амиржон Сафаров (14.Воҳид Шодиев, 78), 11.Қадамбой Нурметов, 16.Бобур Қосимов, 18.Аббос Шодмонов, 21.Дамир Темиров (7.Жасур Азимов, 67), 23.Сардорбек Эминов, 27.Ихтиёр Тошпулатов.

 

Захира: 9.Низомжон Норов, 17.Отабек Нарзуллаев, 20.Сирож Ҳамроев, 26. Комил Шарофутдинов, 34.Абдураҳмонов Шоҳруҳбек, 44.Дилмурод Каримов.

 

Насаф: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Дилшод Саитов, 9.Ҳумоюн Муртозаев, 18.Бобир Давлатов, 19.Сардор Абдураимов, 22.Акмал Мозговой (20.Ислом Кенжабоев, 79), 27.Ислом Рашидхонов (17.Дониёр Нарзуллаев, 90), 28.Хуршидбек Мухторов, 77.Ойбек Бозоров (10.Бобир Абдихолиқов, 71), 92.Умарбек Эшмуродов (с).

 

Захира: 35.Абдувохид Неъматов, 3.Илҳомжон Алижонов, 15.Жўрабек Маннонов, 16.Алишер Юсупов, 30.Худоёрхон Сагдуллаев, 34.Шерзод Насруллаев.

 

Огоҳлантириш: Ҳакимхон Аламхонов (82).