Coca Cola Суперлига, 1-тур: “Қизилқум” — “Андижон” 1:1

Coca Cola Суперлига, 1-тур: “Қизилқум” — “Андижон” 1:1

Бугун Навоийда Coca  Cola  Суперлига янги мавсумига старт берилди.

Навоий шаҳрида “Қизилқум” клуби лига дебютанти “Андижон”ни қабул қилди ва қизиқарли кечган баҳсда жамоалар дуранг ўйнашди – 1:1.

Аввалига “Андижон” клуби 30-дақиқада Ойбек Қиличевнинг жарима зарбасидан сўнг олдинга чиқиб олган бўлса, иккинчи бўлимда захирадан майдонга туширилган Шерали Жўраев “Андижон” дарвозасини ишғол қилиб ҳисобни тенглаштирди. Қолган дақиқаларда иккала жамоада ҳам қатор вазиятлар юзага келди, аммо учрашувда бошқа гол киритилмади ва шу тариқа янги мавсум дуранг натижа билан старт олди

 

Coca Cola Суперлига

1-тур / 8 март, жума

ҚИЗИЛҚУМ — АНДИЖОН 1:1

Навоий. “Ёшлар” спорт мажмуаси. 7853 томошабин.

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Ҳусниддин Шодмонов, Санжар Шоюсупов, Комилжон Расулов.

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Комиссар: Бекзод Арипов.

ГолларОйбек Қиличев, 30 (0:1). Шерали Жўраев, 72 (1:1).

Қизилқум”: Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Муродбек Бобожонов, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Салим Мустафоев, Элдор Бойматов (Миржалол Қосимов, 62), Муҳсинжон Убайдуллаев, Элгужа Григалашвили, Мақсуд Каримов, Бегзод Ғанижонов (Шерали Жўраев, 46).

Андижон”: Виталий Мирний, Бобиржон Аманов, Ойбек Қиличев, Шаҳзодбек Убайдуллаев (Сардор Сулаймонов, 57), Абдуллоҳ Олимов, Илдар Маматказин, Рўзимбой Аҳмедов, Дониёр Исмоилов (Фарҳод Бекмуратов, 54), Асрор Гафуров, Аброр Ҳусинов (Фарҳод Мираҳматов, 84), Бобиржон Акбаров. 

Огоҳлантиришлар: Файзулла Қамбаров (28), Миржалол Қосимов (85) – Илдар Маматказин (45+2), Ойбек Қиличев (45+3), Фарҳод Бекмуратов (57), Бобиржон Аманов (64).