Coca Cola Суперлига, 1-тур: 10 март куни жамоалар қандай рангдаги формада ўйнайди?

Coca Cola Суперлига, 1-тур: 10 март куни жамоалар қандай рангдаги формада ўйнайди?

Биласиз, бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2019 йилги мавсуми старт олади.

Coca  Cola Суперлига номи остида ўтадиган 2019 йилги мавсумидан бошлаб, ҳар бир тур учрашувларида жамоаларнинг қандай рангдаги либосда майдонга чиқишлари Профессионал футбол лигаси томонидан белгилаб берилади. Бунда мезбон жамоанинг ўз майдонида мухлислари қаршисида тўп суриши инобатга олиниб, биринчи галда мезбон клубнинг асосий рангидаги либосда ҳаракат қилиши аҳамият касб этади.

Шу боисдан ҳар бир клуб янги мавсум учун уй ва сафар либосларини бир-биридан кескин фарқ қиладиган тарзда танлашларига урғу берилди.

10 март, якшанба куни 1-тур доирасидан ўрин олган 3 та қарама-қаршилик бўлиб ўтади. “Сурхон” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилади. Мазкур ўйинни термизлик футболчилар тўлиқ оқ рангдаги либосда ўтказишади. Бекободликлар эса кўк-кўк-кўк рангдаги формада майдонга чиқишади.

Шунингдек, “Навбаҳор” “Қўқон-1912” қаршилигини енггишга уриниб кўради. Мазкур ўйинни наманганликлар қизил-қизил-қизил спорт кийимларида ўтказишади. Қўқон жамоаси вакиллари эса оқ футболка, оқ шорти ва оқ гетриларда ҳаракат қилишади.

Қолаверса, “Сўғдиёна” уйда “Бунёдкор” билан баҳс олиб боради. Жиззах жамоаси аъзолари оқ-оқ-оқ формаларда майдонга тушишса, “қалдирғочлар” тўлиқ кўк либосларда ўйнашади.

 

1-тур

10 март, якшанба

13:00 СУРХОН — МЕТАЛЛУРГ

15:00 НАВБАҲОР — ҚЎҚОН-1912 

18:00 СЎҒДИЁНА — БУНЁДКОР 

 

 

 

PFL.UZ