Бугун футбол. “НАСАФ” - “АГМК”

Бугун футбол. “НАСАФ” - “АГМК”

Бугун, “Насаф” ўз майдонида Pepsi Суперлиганинг 31-тури доирасидаги учрашувни, амалдаги Ўзбекистон Кубоги соҳиби - “АГМК” жамоасига қарши ўтказади. Ўйин“Марказий” стадионимизда соат 15:00да бошланади.

Мазкур жамоалар шу пайтгача миллий чемпионатимизда ўзаро 23 марта куч синашган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 12тасида “Насаф” зафар қучган, 3 учрашувда олмалиқлик футболчилар ғалабага эришишган, яна 8 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати қуйидагича кўриниш олган – 34:19. Устунлик “Насаф” томонида. Шу йили Олмалиқда бўлган ўзаро, сўнгги учрашувда “аждарлар” 2:0 ҳисобида ғалабага эришган эди.

Қаршида бўлиб ўтган 11та ўйиндан 8тасида “Насаф” ғалаба қозонган. 2 учрашувда бир хил 2:2 дуранг ҳисоби қайд этилган. Фақат бир учрашувда, яъни шу йили 28 июлда Қаршидаги ўзаро учрашувда, “АГМК” 2:0 ҳисобидаги тарихий ғалабага эришган.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга жами 33та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида  22-11.

Бугун “аждарлар” ўз майдонида жорий йилдаги сўнгги расмий учрашувни ўтказишади. Шунингдек бугун бўладиган учрашув жамоамизнинг миллий чемпионатдаги 649-учрашуви ҳисобланади. Қани кўрамиз, бугун Кубок соҳиблари устун бўладими ёки ўз майдонида ҳар қандай рақиб билан аёвсиз кураша оладиган “Насаф” ғолиб бўладими? Буни “Марказий” стадионимизга ташриф буюрсангиз билиб оласиз.

Дарвоқе, бугунги учрашувда мухлислар учун қизиқарли тадбирлар режалаштириб қўйилган. Буни ҳозирча очиқламаймиз.

“Марказий” стадионимизга келинг, қизиқарли футбол учрашувини томоша қилинг ва  ажойиб тадбирлар иштирокчиси бўлинг!