Бобур Давлатов: "Бошланғич таркибда майдонга тушишим кафолатланмаган"

Бобур Давлатов: "Бошланғич таркибда майдонга тушишим кафолатланмаган"

Суперлиганинг 1-тури доирасидаги "Динамо" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг "аждарлар" футболчиси Бобур Давлатов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Ўзимда ҳам, бошқа футболчиларда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Буни қўлдан чиқардик. Имкон қадар ҳаракат қилдик, аммо охирида ҳужумда ишимиз юришмади. Ҳимоядаги битта хато эса қимматга тушди.

Мен машғулотларда ҳаракат қиляпман, мураббий лозим топятими, мени майдонга туширмоқда. Агар мен бошланғич таркибга тортмасам, унда мураббий бошқа футболчини қўяди.", - деди Бобур Давлатов.