Бобир Давлатов: “Ҳали ўз ўйинимдан қониққаним йўқ”

Бобир Давлатов: “Ҳали ўз ўйинимдан қониққаним йўқ”

“Сўғдиёна” – “Насаф” учрашуви ниҳоясида бугунги ўйинни энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган футболчимиз Бобир Давлатовдан ҳам ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.

-Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Қийин ўйин бўлишини олдиндан билгандик. Ҳамда бугунги учрашув чемпионатнинг сўнгги учрашуви бўлгани, қолаверса мезбон жамоага очко жуда зарурлиги бўлгани саба, майдонда қаттиқ кураш бўлди. Дастлабки бўлимда диққатни жамлашимиз ҳам қийинроқ бўлди. Аммо жамоадошларимга келсак, йигитлар охирги дақиқаларгача кураш олиб боришди ва ғалабага эришдик. Голим тўғрисида? Тўғриси,  омад келиб қолди ва гол уришга эришдим. Фурсатдан фойдаланиб, мураббийларимизга, жамоадошларимга шунингдек барча мухлисларимизга бизга мададкор бўлганлари учун, ташаккур билдириб қоламан.

“Насаф”даги ўйинимга келсак, ҳали ўз ўйинимдан қониққан эмасман. Ўз устимда кўпроқ ишлашим керак. Албатта меҳнатдан  қочмайман. Футбол бу менинг танлаган йўлим. Насиб бўлса, “Насаф”таркибида тўп тепиб, юқори натижаларга эришиш ниятим бор. Биз келгуси мавсумда албатта юқори ўринлар учун бор кучимизни ишга соламиз.