Бахтиёр Ашурматов: "Биринчи бўлимни жуда бўш ўтказдик"

Бахтиёр Ашурматов: "Биринчи бўлимни жуда бўш ўтказдик"

“Насаф” – АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдириб ўтди. 

- Афсуски, биринчи бўлимни жуда бўш ўтказдик. Лекин йигитлар иккинчи бўлимда футбол ўйнай олишларини намойиш этишди. Учинчи голни уриш учун Камолиддин Мурзоевда яхши имконият бор эди. Бироқ у бундан фойдалана олмади. Қўқондаги дуранг натижа бизнинг фойдамизга ишлаши мумкин эди. Афсус, биз имкониятни қўлдан чиқардик. Энди олдинда сўнгги тур ўйини бор. Про лига жамоаси билан ўтиш ўйини ўтказишимиз эҳтимолини ҳам рад этиб бўлмайди, - деди мутахасис.