Қаршида "Мен боксни танлайман" флешмоб ташкил этилди

Қаршида "Мен боксни танлайман" флешмоб ташкил этилди

Бугун  вилоятимизнинг Қарши шаҳрида жойлашган амфитеатр майдончасида Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган, ”Мен боксни танлайман” шиори остида маҳоратли боксчилар иштирокида флешмоб ташкиллаштирилди.

Мазкур тадбир вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят бокс федерацияси томонидан ўтказилди. Тадбирда  бокс бўйича маҳорат сабоқлари ҳам намойиш этилди.

Шунингдек тадбирда  вилоятимизнинг 400 нафарга яқин спортсевар ёшлари иштирок этишди. Булар орасида уюшмаган ёшлар, мактаб ўқувчилари,   болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари  ҳамда олий таълим муассасалари талабалари бор эди.

Фахриддин Чориев.  VOHA.UZ сайти мухбири