Қамашида мини футбол мусобақаси

Қамашида мини футбол мусобақаси

Буюк саркарда, давлат арбоби Амир Темур бобомиз таваллудининг 683 йиллигига бағишлаб, 2019 йил 7-8 апрел кунлари туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва туман ҳокимлиги томонидан футбол мусобақаси ташкил этилди. Қамаши туманидаги “Баркамол спорт” номли  суъний қопламали футбол майдонида корхона ва ташкилот  ишчи-ходимлари ўртасида мини-футбол мусобақаси ташкил этилди.

Қизиқарли ва қизғин курашларга бой ўтган беллашув якунида 1-ўрин Қамаши туман газ участкаси жамоасига, 2-ўрин туман ҳокимлиги жамоаси ва 3-ўрин туман тиббиёт бирлашмаси жамоасига насиб этди. 

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларига ҳамда  турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилган иштирокчиларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

Фахриддин Чориев