Суперлига: “Насаф” – “Локомотив” учрашувини Танташев бошқаради

Насаф

44 Ўқилди фикр билдирилган

Суперлига: “Насаф” – “Локомотив” учрашувини Танташев бошқаради

“Насаф” Суперлиганинг 6-тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. Турнинг марказий учрашувида жамоамиз амалдаги чемпион “Локомотив” жамоасини қабул қилади. Учрашув 11 апрел чоршанба куни “Марказий” стадионда соат 20:00да бошланади.

Мазкур учрашувни ФИФА рефериси, бухоролик ҳакам Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бошқаришади. Унга қанотларда ҳамшаҳарлари Ҳусниддин Шодмонов ваАлександр Буровлар ёрдам беришади. Захира ҳаками – Тўрабек Суюнов. Гулистон шаҳридан.

Учрашувда ҳакамлар ишини Марат Исмоилов назорат қилади. Тошкент шаҳридан. Учрашувда Лазиз Қўчқоров комиссарлик қилади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 6-тур

“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент)

11.04.2018. “Марказий” стадион. 20:00да

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Александр Буров (Бухоро)

Захира ҳаками: Тўрабек Суюнов (Гулистон)

Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)

Учрашув комиссари: Лазиз Қўчқоров

Ильгиз Танташев мазкур жамоалар ўртасидаги ўтган йилги Қаршида бўлиб ўтган учрашувни ҳам бошқарган эди. Унда жамоамиз “темирйўлчилар”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Билдирилган фикрлар