Бугун “Персеполис” – “Насаф” учрашуви олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

- Чоп этилган вақти: 10:51 | 12.02 2018 йил |
Бугун  “Персеполис” – “Насаф” учрашуви олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади.
Бугун “Персеполис” – “Насаф” учрашуви олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Даставвал, маҳаллий вақт билан соат 12:00да (Тошкент вақти билан 13:30да) жамоалар менежерлари йиғилиши ташкил этилади. Унда ташкилий масалалар қатори, жамоаларнинг эртага қандай рангдаги либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилади. Йиғилиш Эрон Ислом Республикаси футбол Федерацияси қароргоҳида бўлиб ўтади.Соат 13:30да (Тошкент вақти билан 15:00да) вакилларимиз иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади. Соат 14:00да (Тошкент вақти билан 15:30да) эса “Персеполис” клуби вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади. Бугун соат 17:15да (Тошкент вақти билан 18:45да) “Озодий” стадионидаги “Насаф”нинг ўйинолди расмий машғулоти бошланади.





Яндекс.Метрика