“Насаф” эрта тонгда Эронга жўнаб кетади

- Чоп этилган вақти: 22:24 | 10.02 2018 йил |
“Насаф” эрта тонгда Эронга жўнаб кетади

Ўзингизга маълум, Қаршининг “Насаф” клуби 13 феврал сешанба куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида, ОЧЛ-2018 1-тур учрашувини ўтказади.

Клубимиз делегацияси бугун кечки пайт Тошкентга етиб келди.

Эртага, 11 феврал куни эрта тонгда Тошкент-Истанбул-Теҳрон ҳаво йўналиши орқали Эронга жўнаб кетади.

Клубимиз делегацияси 34 кишидан иборат, жумладан Эронга 20 нафар футболчимиз боради.

Мураббийларимиз 11 феврал куни кечки пайт Теҳронда машғулот ўтказишни ҳам режалаштирган.

12 феврал душанба куни ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

“Персеполис” - “Насаф” учрашуви 13 ферал куни,  Тошкент вақти билан 18:45да бошланади.

 

Манба: fcnasaf.uz




Яндекс.Метрика