Умид Аҳмаджонов "Насаф" клубини Осиё чемпионлар лигасидаги ғалаба билан табриклади

- Чоп этилган вақти: 23:04 | 30.01 2018 йил |
Умид Аҳмаджонов "Насаф" клубини Осиё чемпионлар лигасидаги ғалаба билан табриклади

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов "Насаф"ни Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклади.

"Ўйинни Доҳадан томоша қилдим. Сизлар ёшларимиз бошлаб берган байрамни давом этишига сабабчи бўлдинглар. Айниқса ўйин голларга бой бўлгани, ҳисоб бундай йирик кўринишни ҳосил қилиши юртимиз чарм тўп иҳлосмандларини икки карра ҳурсанд қилди. Ушбу ғалаба билан сизларни табриклайман.

Умид қиламанки, Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиласизлар. Мени янада қувонтиргани, кечагина Хитойдаги Осиё чемпионатида ғолиб бўлиб, “Насаф” таркибига кеча кечқурун келиб қўшилган ёш футболчиларимиз Бобир Абдухолиқов ва Азизжон Ғаниевлар ҳам ўз голлари орқали жамоанинг ғалабасига ҳисса қўшди. Ғалаба муборак бўлсин, йигитлар", - деди Умид Аҳмаджонов.

Манба: the-uff.com




Яндекс.Метрика