Назорат учрашуви. “Аждарлар” турк жамоасини мағлуб этишди

- Чоп этилган вақти: 21:54 | 12.01 2018 йил |

“Аждарлар”  бугун Туркиядаги илк назорат учрашувини ўтказишди. Назорат учрашуви, Туркия қуйи лигаси вакили “Tarsus Idman Yurdu” жамоаси билан бўлиб ўтди.

Учрашувда жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги дастлабки гол, биринчи  бўлимнинг 10-дақиқасида Драган Черан томонидан киритилди. Иккинчи гол, иккинчи бўлимнинг 78-дақиқасида Дилшод Хушбаков томонидан киритилди.                                      

Қуйида бугунги учрашувда майдонга тушган футболчиларимиз билан танишинг.

Биринчи бўлимда майдонга тушганлар: Санжар Қувватов, Муроджон Тошматов, Умарбек Эшмуродов, Игорь Голбан, Мирғиёс Сулаймонов, Жасур Ҳасанов, Нажмиддин Нормуродов, Дилшод Саитов, Жаҳонгир Алиев, Санжар Рашидов, Драган Черан.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Умиджон Эргашев, Шерзод Насруллаев, Илҳом Алижонов, Ғолиб Ғайбуллаев, Сардор Саъдуллаев, Ислом Кенжабоев, Акмал Мозговой, Шароф Муҳитдинов, Худоёрхон Сағдуллаев, Ислом Рашидхонов, Дилшод Хушбаков.

“Насаф” навбатдаги назорат  учрашувини,  эртага 13 январ куни Украинанинг Полтава шаҳрига тегишли “Ворскла” клуби билан ўтказади.





nosirov_bn



Olg'a Nasaf, olg'a AJDARLAR.
SanjarSayfiyev



MARUFBEY

Sanjik Boburni jiyaniyam borku


Xa jiyan uynagan ikkinchi taymda Bobur endi bir xaq beradida jiyani asnovaga uynayopti (((

ShaxxiFCNASAF



Olga Ajdarlar g'alabali seria davomiy bo'lsin
ShaxxiFCNASAF



SanjarSayfiyev

3kundan kiyin diyishkandi tezlatishiptida


xudo xoxlasa omad tilab qolamiz

SanjarSayfiyev



3kundan kiyin diyishkandi tezlatishiptida
MARUFBEY



Sanjik Boburni jiyaniyam borku

Яндекс.Метрика