Санжар Сайфиев: “Насаф” мухлислари, бахтли мухлислардир

- Чоп этилган вақти: 21:02 | 12.01 2018 йил |
 Санжар Сайфиев: “Насаф” мухлислари, бахтли мухлислардир

 

Ўзингизга маълум, “Насаф” профессионал футбол клуби қошида мухлислар клуби ҳам фаолият юритади. Бу йилдан мухлислар клубига Санжар Сайфиев етакчилик қилмоқда. Хўш, мухлислар клуби айни дамда қандай ўйлар билан банд? Биз етакчидан ушбу саволимизга жавоб қидирдик.

Марҳамат қуйида “Насаф” ПФК мухлислар клуби етакчисининг ўй-фикрлари билан танишинг.

 

-Аввалам бор барчангизга ассалому алайкум, янги йил ҳаммангизга омадли йил бўлсин. Мақтаниш бўлса ҳам айтаман, мамлакатимизда “Насаф” клубининг мухлисларидек бахтли мухлислар кам. Ҳали юртимизда футбол мавсуми бошланмасдан туриб, биз стадионимизда жонли ва нуфузи катта учрашувни томоша қилиш бахтига муяссармиз. Айтингчи, футбол ишқибози учун бундан яхшиси борми? 30 январ куни “Марказий” стадионимизда бўладиган ОЧЛ плей-офф учрашувида севимли “Насаф” жамоамизнинг ғалабаси учун яқиндан кўмак бериш учун режалар тузаяпмиз. Биз бу йил “аждарлар”имизни ОЧЛдаги иштироки давомли бўлишини, биз мухлислар эса йил давомида шундай учрашувларни стадионимизда томоша қилишни ҳоҳлаймиз. 

Бунинг учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Бу халқаро учрашув бўлгани боис, мухлислар ўртасида, ҳақиқий ўзбекона маданиятмизни намойиш қилиш бўйича кенг кўламдаги тушунтириш ишларини ҳам бошлаб юбордик. Чунки, биз ер юзига маданият ва илм тарқатган боболаримизнинг авлодимиз. Шундай экан биз ҳеч қачон европача андозада ҳаракат қилмаслигимиз керак. 

Тўғри, севимли жамоамизда бир неча жиддий йўқотишлар бўлди. Кетган ўйинчиларимизга кейинги фаолиятида омад тилаб қоламиз. Улар биз мухлислар учун ўйнашди. Севимли жамоамиз ютуғига улкан ҳисса қўшишди. Ишонамизки, уларнинг ўрнига келаётган янги футболчилар, улардан ҳам яхши ўйин намойиш этишади. Бунга кўникиб ҳам қолдик. “Насаф”да шунчаки ўйнаб бўлмайди. Бу жамоада интилувчан, доим ҳаракатда бўладиган футболчигина ўз ўрнига эга бўлади. Янги келган футболчилар ҳам, бугун футболга кириб келганлари йўқ, ўз жамоасида бир неча йиллар тўп тепиб, тажриба тўплаган футболчилардир. Биз уларга ишонамиз ва уларни қўллаб-қувватлаймиз. 

Юқорида айтиб ўтганимдек, биз мухлисларни ҳам, севимли жамоамизни ҳам 30 январ куни бўладиган учрашув орқали катта синов кутиб турибди. Умид қиламанки, шу куни нафақат қаршилик мухлислар, нафақат қашқадрёлик мухлислар, балки мамлакатимизнинг миллионлаб футбол ишқибозлари Ўзбекистон учун, “Насаф” учун мухлислик қилишади. 

Биз аввал ҳам шундай катта футбол учрашувларини “Марказий”да кузатганмиз ва хурсандлик билан уйга қайтганмиз. Бу сафар ҳам шундай бўлишига қаттиқ ишонаман. Шахсан ўзим “Насаф” жамоасини ғалаба қозонишига ишонаман. Мухлислар клуби фаоллари ҳам шундай фикрда. Аммо биз шу куни стадионда фақатгина мухлис бўлиб кузатмаймиз. “Аждарлар” билан елкама-елка ҳаракат қиламиз. Токи улар майдонда 11 та бўлиб эмас, 12та бўлиб ўнаётганларини ҳис этишсин. Ҳозир бу учрашувга тайёргарлик режаларимизни очиқлаб ўтиришимга ҳожат йўқ. Аммо шу куни “Марказий”га ташриф буюрган футбол ишқибозлари, биз қандай кучга эга эканлигимизга гувоҳ бўлишади. 

Фурсатдан фойдаланиб, футбол ишқибозларини мухлислар клубимизга аъзо бўлишларига чорлаб қоламан. Келинг биз билан бир сафда бўлинг! Севимли “Насаф” жамоамизни доимо биргаликда қўллаб-қувватлайлик!

 

Фикрларни Шахзод Очилов ёзиб олди.

 

Муаллиф ҳақида қисқача: Шахзод Очилов, 1994 йил 22 август куни Қарши шаҳрида туғилган. Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтида 3-курс талабаси. “Насаф” ПФК мухлислар клубининг фаол аъзоси. Шахзод бу йилдан мухлислар клуби ҳаётини сайтимиз орқали кенг ёритишга бел боғлаган. Бугун Шахзод укамизнинг ижодидан илк намуна ўқияпсиз. Шахзоджонга Сиз азиз ўқувчиларимиз номидан, улкан зафарлар тилаб қоламиз.





nosirov_bn



Sanjar Sayfiyevni fikrlariga qo'shilamiz, biz jamoamizni chin dildan qullab quvatlashimiz kerak. OCHL sida nasib etsa guruh bosqichiga chiqib olsak, haqiqatdan ham baxtli muxlislarga aylanamiz va kamida "markaziyda" 3 - 4 ta uyin ko'ramiz. Hammaga OMAD
nosirov_bn



Nasaf jamoamizga OMAD tilaymiz.
Azamat



ShaxxiFCNASAF

azamat



Шаҳзод, ижодингизда муваффақиятлар ёр бўлсин!




Katta raxmat Dustim


Arzimaydi

ShaxxiFCNASAF



azamat

Шаҳзод, ижодингизда муваффақиятлар ёр бўлсин!


Katta raxmat Dustim

ShaxxiFCNASAF



MARUFBEY

Shaxzod qalming utkir bulsin ukajon kelgusi faoliyatinga omad


katta raxmat Akajon

ShaxxiFCNASAF



SanjarSayfiyev

Kelgusi ijodinga omad va zafarlar tilayman ukam olĝa intilishda davom etaver


katta raxmat Rais

Azamat



Шаҳзод, ижодингизда муваффақиятлар ёр бўлсин!
MARUFBEY



Shaxzod qalming utkir bulsin ukajon kelgusi faoliyatinga omad
SanjarSayfiyev



Kelgusi ijodinga omad va zafarlar tilayman ukam olĝa intilishda davom etaver

Яндекс.Метрика