U-23 Осиё чемпионати: Ўзбекистон ОТЖ мезбон Хитойни мағлубиятга учратди

- Чоп этилган вақти: 10:59 | 12.01 2018 йил |

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказди. Равшан Ҳайдаров жамоаси мезбон Хитой билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувни фаол бошлаган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ушбу голга ҳимоячимиз  Хожиакбар Алижонов муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимда ҳам вакилларимиз бир қатор вазиятлар ярата олишди, аммо ҳисобни ўйин якунига қадар ўзгармади.

Дастлабки ўйинда Қатардан 0:1 ҳисобида енгилган Ўзбекистон олимпия термаси бугун Хитойни енгиб, 3 очкога эга бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. “А” гуруҳининг 2-турида, шунингдек, Уммон ва Қатар ёшлар терма жамоалари ўзаро беллашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 15 январь куни 3-тур доирасида Уммонга қарши баҳс олиб боради.

U-23 Осиё чемпионати
“А” гуруҳи, 2-тур
12 январь, жума

Ўзбекистон  ОТЖ – Хитой ОТЖ 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: Хожиакбар Алижонов (14)

Огоҳлантиришлар: Рустамжон Ашурматов (57), Аббосжон Отахонов (68) – Ли Шуай (18), Хуанг Женгю (86)

Ўзбекистон  ОТЖ:  1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Аббосжон Отахонов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (Жасур Яхшибоев, 66), 16.Дониёржон Нарзуллаев (Бобур Абдухолиқов, 90), 17.Достонбек Ҳамдамов (Ойбек Рустамов, 73), 20.Достонбек Турсунов

Хитой ОТЖ: 12.Зоу Ю Чен, 3.Ли Сьяо Минг, 5.Гао Зуньи, 6.Яо Жуншенг (Танг Ши, 46), 7.Вей Шихао, 8.Хе Чао, 13.Ли Хаилонг, 16.Ли Шуай, 17.Янг Лию, 19.Лью Йиминг (Хуанг Женгю, 71), 22.Ба Дун (Юнинг Жанг, 77). 

 

Манба: the-uff.com





nosirov_bn



Osiya chempionati U23 ni guruh jadvali qayerdan ko'rsak bo'ladi.

Яндекс.Метрика