“Насаф” ОЧЛ-2018 учун аккредитация жараёнини бошлади

- Чоп этилган вақти: 06:08 | 12.01 2018 йил |
“Насаф” ОЧЛ-2018 учун аккредитация жараёнини бошлади

“Насаф” ОАВ вакилларини 2018 йилги ОЧЛ мусобақаси учун аккредитация жараёнини бошлайди.

Ўзингизга маълум, жамоамиз 30 январ сешанба куни ўз майдони – “Марказий” стадионда ОЧЛ-2018 плей-офф босқичи доирасидаги учрашувни Иорданиянинг “Ал Файсали” клубига қарши ўтказади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

“Аждарлар”нинг плей-офф учрашувида ўйиндан олдинги ва ўйиндан кейинги матбуот анжуманларида қатнашиш, ишлаш учун қулай бўлган медиа трибунадан фойдаланиш, журналистлар учун барча қулай шароитларга эга бўлган матбуот марказидан фойдаланиш, ҳар иккала жамоа футболчилари билан суҳбатлашиш учун ажратилган микст – зонадан фойдаланиш, майдон четида туриб ўйин жараёнини фото тасвирга олиш учун берадиган рухсатнома карточкаларни олиш учун аризалар 27 январ кунигача қабул қилинади.

Бунинг учун оммавий ахборот воситалари ходимлари, “Насаф” ПФКга ўз ташкилотлари раҳбарлари номидан расмий хат, 3Х4 ҳажмдаги фотосурат ва паспорт нусхаларини фақат электрон шаклда жўнатишлари сўралади.

Ушбу ҳужжатлар клубнинг  nasaf.media@mail.ru электрон почта манзили орқали қабул қилинади. Қўшимча маълумотлар учун телефон: +998909982880.

Аккредитациядан ўтказилган ОАВ вакиларрига тайёр аккредитация карточкалари 28-29 январ кунлари “Марказий” стадионда тарқатилади.

 

“Насаф” ПФК матбуот хизмати





Яндекс.Метрика