“Насаф” Туркияга жўнаб кетди

- Чоп этилган вақти: 11:04 | 11.01 2018 йил |
“Насаф” Туркияга жўнаб кетди

“Насаф”  қишки ўқув-йиғин машғулотларини давом эттириш учун бугун Туркияга жўнаб кетди. Хориж йиғини Туркиянинг Белек шаҳрида 22 январгача давом эттирилади.

Мураббийларимиз Туркияга 23 нафар футболчини олиб кетишди. Хорижий йиғинда ҳам сафимизга янги футболчилар қўшилиши мумкин.

Жамоамиз 23 январ куни Қаршига қайтиб келади ва 30 январда бўладиган плей-офф учрашувига тайёргарликни давом эттиради.                                                        

Жамоамиз  хорижий ўқув-йиғин машғулотлари давомида назорат учрашувлари ўтказишни ҳам режалаштирган. Бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз.





Яндекс.Метрика