«Севинч»нинг тайёргарлиги авжида + фотолар

- Чоп этилган вақти: 11:02 | 11.01 2018 йил |
«Севинч»нинг тайёргарлиги авжида + фотолар

Жамоамиз футболчилари янги мавсумга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Тайёрлик машқлари шу кунларда «Геолог» МССМнинг универсал манежида бўлиб ўтмоқда. Чунки «Севинч» ҳар йили ўтказиладиган мини футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида бу йил ҳам иштирок этади. Бу ҳақда клубимиз раҳбарияти ЎФФга расмий хат жўнатган.

Шу боис кунига икки маҳалдан ўтказилаётган тайёргарлик машғулотлари асосан бўлажак чемпионатга қаратилган. Маълумот учун, «Севинч» мини футбол бўйича 13 карра Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.

Жамоамиз таркибига янги футболчилар ҳам келиб қўшилиши давом этмоқда. Бу йилги чемпионатда клубимиз олдига жиддий вазифа қйилмоқда. Шу сабаб мураббийларимиз жамоамиз таркибини кучайтиришда ҳам давом этмоқда.

Айни шу мақсадда ўтган йили «Бунёдкор W» жамоасида тўп тепган ярим ҳимоячи Зарина Федосенко жамоамизга таклиф этилди. Бу футболчи ҳозирги кунда жамоамиз машғулотларида иштирок этмоқда.

Шунингдек жамоамиз сафига бир қатор ёш футболчилар ҳам қўшилишган. Бу футболчилар клубимиз тарбияланувчилари бўлиб, мураббийимиз Гулнора Тўраева қўли остида биринчи лигада тўп сурган футболчилар саналишади. Булар, ҳужумчи Шахноза Юсупова, дарвозабон Ангелина Полюшкина, ярим ҳимоячи Анора Фармонова, ярим ҳимоячи Албина Бобоқулова ва яна бир ҳужум чизиғида ўйнайдиган футболчимиз Лайло Тошевалардир.

Қуйида жамоамиз машғулотидан олинган суратларни томоша қилинг.

 








Яндекс.Метрика